Қирғизистонда депутат «Кампиробод иши» бўйича айбланувчиларни ҳибсдан озод қилишга чақирди

Жогорку Кенеш депутати Тазабек Икрамов мамлакат раҳбариятига «Кампиробод иши»да ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларни ҳибсдан озод қилинишини сўраб мурожаат қилди. Парламент аъзосининг мурожаати унинг Facebook саҳифасида эълон қилинди.

Икрамовнинг сўзларига кўра, Муқаддас Рамазон ойида расмийлар ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларни кечириш ҳақида ўйлаб кўриши лозим.

2022 йил октябрь ойида ИИВ 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаолларни «оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўраётганликда» гумон қилиб ҳибсга олди.

Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори бўйича позицияси ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этгани учун таъқиб, деб ҳисоблайди. Февраль ойида «Кампиробод иши» бўйича айбланувчиларнинг ҳибсга олиш муддати 2023 йилнинг апрелига қадар узайтирилган эди.

Ҳибсдаги бир нечта маҳбусларнинг соғлиғида муаммолар сабаб улар давлат ва хусусий клиникаларга ётқизилган эди. Даволаниш тугагандан сўнг, улар яна тергов изоляторига қайтарилди. Адвокатлар ўз мижозлари изоляторга муддатидан олдин қайтарилганини эълон қилиб, уларнинг реабилитацияга муҳтожлигини даъво қилмоқдалар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ