Ақилбек Жапаров: Бозорларда НКМлардан мажбурий фойдаланиш муддати кечиктирилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси Раиси Оқилбек Жапаров “Ала-Тоо 24” телеканалига берган интервьюсида амалдаги солиқ сиёсати ҳақида гапирди. Жапаров тадбиркорларга 10 мингга яқин НКМ (назорат-касса аппарати) бепул берилаётгани, 20 минг дона назорат-касса машинаси харид қилиш учун маблағ ажратилганини айтди. “Биз бозордаги савдогарларга 1 апрелга қадар назорат-касса машинасидан фойдаланмасликка рухсат бердик. Агар керак бўлса, биз саналарни кўчириш имкониятини кўриб чиқамиз. Лекин биз бир йил…

Батафсил...

Қирғизистон Украина фуқароси Владимир Кадарияни Беларусга экстрадиция қилди

Владимир Кадария Қирғизистондан экстрадиция қилинди, у аввалроқ президент Садир Жапаровга уни Беларусга экстрадиция қилмасликни сўраб мурожаат қилган эди. Бу ҳақдаги маълумотни Озодликка унинг адвокати Автандил Алимжонов тасдиқлади. Унга кўра, Кадария 4 март куни тергов изоляторидан олиб кетилган. “Уни ички ишлар вазирлигимиз вакиллари олиб кетишди. Улар маҳбусни иккинчи томонга топширишади. У президентга мурожаат қилган эди, шунга қарамай олиб кетишди. Бош прокуратуранинг…

Батафсил...

Бишкекдан Самарага кетаётган поезд тўқнашувдан сўнг ҳаракатни давом эттирди

Қозоғистон ғарбида Бишкекдан Самарага кетаётган 317 сонли йўловчи поезди тепловоз билан тўқнашиб кетганидан кейин ҳаракатини давом эттирди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди. Эслатиб ўтамиз, бугун Ақтўбе вилоятида (Қозоғистон ғарбида) Бишкек-Самара йўналиши бўйича йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Аввалроқ Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати поездда 200 дан ортиқ одам, жумладан,…

Батафсил...