Москвада ватандошини ўлдирган тўрт нафар қирғизистонлик қўлга олинди

Россияда ўлдирилган 17 ёшли қирғизистонлик Анвар Кубаничбек улунинг жасади 26 март куни ватанига етказилди. У ўзининг ватанида, Норин вилоятининг Жумғол туманида дафн этилди. Фожиа пайтида унинг ёнида бўлган ҳамюрти ҳозир оғир аҳволда.

Москвада ватандошини ўлдирган тўрт нафар қирғизистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати унинг Россиядаги ваколатхонасига таяниб хабар берди.

22 март куни Россия ИИВ Москва вилоятининг Красногорск тумани бўйича полиция бўлими навбатчи бўлимига Подмосковнийдаги уйлардан бирининг ёнида ҳушсиз одам ётганлиги ҳақида қўнғироқ келиб тушди.

Воқеа жойида полиция отряди Қирғизистоннинг икки фуқаросини пичоқ билан жароҳатланган ҳолда топди. Сўқулук вилоятида туғилган 17 ёшли К. уулу А. ҳушсиз ҳолатда эди, етиб келган тез тиббий ёрдам бригадаси шифокорлари унинг ўлганини маълум қилишди. Иккинчи жабрланувчи, Сузоқ туманида туғилган 18 ёшли Н. Р. ҳудудий шифохонага ётқизилган.

Воқеа жойида кузатув камералари ва далиллар олинди. Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича Красногорск шаҳри бўйича тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 105 моддаси (қотиллик икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдиришга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатди.

Россия ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари Қирғизистон Республикаси ИИВнинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда жиноят содир этишда гумонланувчиларнинг шахсини аниқлаб, қўлга олди. Ҳибсга олинган тўрт нафари ҳам 19 ёшдан 20 ёшгача бўлган Қирғизистон фуқаролари.

Гумонланувчилардан пневматик тўппонча ва пичоқ топилиб, олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноят жанжал сабаб содир этилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ