Ўзбекистон фуқароси Қирғизистондан 13 бош олмаҳонни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида 27 март куни Қирғизистон Республикаси чегара қўшинлари томонидан давлат чегараси орқали олмахонларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистондан 13 бош олмахонни ноқонуний равишда қўшни республикага олиб ўтмоқчи бўлган 1979 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. “Олмахонлар солинган қафаслар учта рюкзакка солинган ва шахсий буюмлар билан ёпилган.…

Батафсил...

«Кампиробод иши» айбланувчилари ўзлари учун мустақил кенгаш тузишни сўрамоқда

Қирғизистонда «Кампиробод иши» айбланувчилари Республика Омбудсманига ва Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига улар учун мустақил кенгаш тузиш илтимоси билан мурожаат қилди. Улар мурожаатида малакали тиббий хизматлардан маҳрум эканлигини ёзишган. Бир қатор маҳбусларнинг соғлиғида муаммолар бўлгани сабаб улар давлат ва хусусий клиникаларга ётқизилган. Даволанишдан сўнг улар яна тергов изоляторига қайтарилди. Аввалроқ суд Орозайим Нарматова, Перизат Суранова, Нурлан Асанбеков ва Талантбек Эшалиевни…

Батафсил...

Россия расмийлари ва ишбилармонлари Қирғизистон паспортини олишмоқда

Москва аҳолисининг қирғиз паспортларини олиш ҳолатлари кескин кўпайди. Бу ҳақда The Moscow Times Қирғизистон Республикаси Президентининг мамлакат фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонига асосланиб хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, аввалроқ Қирғизистон фуқаролигини олган россияликларнинг ярмига яқини Москвада яшаган. Қолганлари Россия Федерациясининг бошқа минтақаларидан келган россияликлардир. Қирғизистон фуқаролигини олганлар орасида Россия Федерацияси ҳукуматининг олий суд инстанцияларидаги Михаил Баршчевскийнинг ваколатли вакилининг қизи Наталя Баршчевскаянинг…

Батафсил...