Садир Жапаров ҳалқни ҳамжиҳатлик ва тинчликни сақлашга чақирди

21 март куни Садир Жапаров Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтган байрам тадбирида Қирғизистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.

Жапаров ўз табрик сўзида ўтган йили байрамни Боткен вилоятида нишонланганини эслаб, Тожикистон билан чегарадаги муаммоларни якунлашга ваъда берди.

Президент, шунингдек, дунёда рўй бераётган ҳалокат ва ҳарбий можаролар фонида жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳимлигини унутмаслик зарурлигини таъкидлади.

“Дунёда содир бўлаётган воқеалар фонида биз кўп миллатли мамлакатимизда тинчлик, осойишта ҳаётни таъминлаш, дўстликни сақлаш муҳимлигини тушунишимиз лозим”, — деди Жапаров.

Туркий ва форс ҳалқларининг асосий байрами ҳисобланган Наврўз ҳар йили 21 мартда нишонланади. 2009 йилда у ЮНEСКОнинг маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган. Шу куни ўнлаб давлатлар қатори Марказий Осиё давлатларида, жумладан Қирғизистонда ҳам байрам ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ