Япония Боткендаги йўллар қурилиши учун 5 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади

Япония ҳукумати Боткен вилоятида табиий офатга чидамли йўллар қурилиши учун 5,3 миллион доллар грант ажратади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Грант шартномасини имзолаш маросими Молия вазирлигида бўлиб ўтди, унда Молия вазирлиги раҳбари Алмаз Бакетаев, Япониянинг Қирғизистондаги элчиси Хидеки Года ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA – Japan International Cooperation Agency) Қирғизистондаги вакили Кавамото Хироюки иштирок этди.

“Лойиҳанинг асосий мақсади Боткен вилоятида табиий офатларга чидамли йўлларни қуриш орқали Марказий Осиё минтақасида логистика хавфсизлигини таъминлашдан иборат”, — дейилади Молия вазирлиги сайтида.

Бу Япония ҳукуматининг Боткен вилояти учун биринчи марта грант ажратиши эмас. 2022 йил октябрь ойида қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можародан сўнг Япония Боткен вилояти учун 1 миллион доллар грант ажратгани маълум бўлди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ