Қирғизистонда «Қирғизфармация» давлат корхонасини ташкил этиш учун 5,7 миллион доллар ажратилади

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ССВ ҳузурида «Қирғизфармация» давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисида қарор ишлаб чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, тиббиёт муассасаларини арзон нархларда дори воситалари билан таъминлаш мақсадида «Қирғизфармация» давлат корхонаси ташкил этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Давлат мулкини бошқариш жамғармасига «Қирғизфармация» давлат корхонасини омборхона билан таъминлаш топширилди.

Бундан ташқари, Молия вазирлигига 2023 йилда бюджет ссудаси сифатида 500 миллион сом (5,7 миллион доллар) ажратиш топширилди. Айни пайтда, 2023 йилда «Қирғизфармация» ходимларининг иш ҳақи фонди 30 миллион сомни (340 минг доллардан ортиқ) ташкил этади.

ССВ маълумотларига кўра, Қирғизистонда 200 га яқин дори етказиб берувчи ва 3200 дан ортиқ дорихона мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти Бишкекда жойлашган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ