Қирғизистонда «Қирғизфармация» давлат корхонасини ташкил этиш учун 5,7 миллион доллар ажратилади

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ССВ ҳузурида «Қирғизфармация» давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисида қарор ишлаб чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси сайтида хабар берилди. Қайд этилишича, тиббиёт муассасаларини арзон нархларда дори воситалари билан таъминлаш мақсадида «Қирғизфармация» давлат корхонаси ташкил этилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, Давлат мулкини бошқариш жамғармасига «Қирғизфармация» давлат корхонасини омборхона билан таъминлаш топширилди. Бундан ташқари, Молия вазирлигига 2023 йилда…

Батафсил...

Қирғиз паспортини сотиб олмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароси Қирғизистон паспортини ноқонуний йўл билан олмоқчи бўлганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди. Расман билдирилишича, қўлга олинган шахс “Ислом давлати” террор ташкилоти эмиссарларининг (бошқа давлатга турли топшириқларни бажариш учун юборилган махсус хизматлар ёки ташкилотларнинг махсус вакили – таҳр.) кўмаги билан Қирғизистон паспортини сотиб олиб, кейин Сурияга кетишни ва террор ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган.…

Батафсил...

Москвада ватандошини ўлдирган тўрт нафар қирғизистонлик қўлга олинди

Россияда ўлдирилган 17 ёшли қирғизистонлик Анвар Кубаничбек улунинг жасади 26 март куни ватанига етказилди. У ўзининг ватанида, Норин вилоятининг Жумғол туманида дафн этилди. Фожиа пайтида унинг ёнида бўлган ҳамюрти ҳозир оғир аҳволда. Москвада ватандошини ўлдирган тўрт нафар қирғизистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати унинг Россиядаги ваколатхонасига таяниб хабар берди. 22 март куни Россия ИИВ…

Батафсил...

Ўшда ўзбекистонликларга сохта Қирғизистон паспортларини тайёрлаётган аёл қўлга олинди

Ўшда террорчилик фаолиятига алоқадор бўлган Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистон паспортини тайёрламоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Аёл қалбаки паспортларини тайёрлаш билан мунтазам шуғулланиб келган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. Ҳабарда айтилишича, Ўш вилоятида туғилган Қирғизистон фуқароси Х.У.О., ИШИД халқаро террорчилик ташкилотининг баъзи аъзолари илтимосига кўра, ўз алоқалари орқали террорчилик фаолиятида иштирок этганлик учун қидирувда бўлган ўзбекистонликларга Қирғизистон…

Батафсил...