“Дўстлик” масканида Қирғизистондан 1 млн рублдан кўпроқ пул олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

Ўзбек-қирғиз чегарасида жойлашган “Дўстлик” ўтиш масканида 29 мартга ўтар кечаси Қирғизистондан Ўзбекистонга 1 миллион 300 минг рублни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган шахс ушланган. Бу ҳақда Қирғизистон МХДҚ Чегара хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, “Дўстлик” маскани орқали уйига қайтаётган 27 ёшли ўзбекистонлик юқорида зикр этилган суммани божхона қонунчилигига зид равишда – декларациясиз олиб ўтишга ҳаракат қилган.

Қўлга олинган шахс ва пуллар Қирғизистон Божхона хизмати ходимларига топширилгани айтилмоқда. МХДҚ ЧХ хабарномасида чегарадан ўтаётган ўзбекистонликнинг ёнидаги пулларни Қирғизистондан олганми ёки Россиядан олиб келаётган бўлганми – бунга аниқлик киритилган эмас.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ