Бишкекда 2 йил аввал вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Пойхатнинг Первомайский туман суди вояга етмаган қизни зўрлашда гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлади. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.

Бишкекдаги 1-тергов изоляторига жойлаштирилган шахс устидан вояга етмаган қизнинг зўрлангани ҳақидаги ариза 2021 йилнинг ноябрь ойида келиб тушган.

Қариндошларининг сўзларига кўра, 2021 йил август ойида ўша пайтда 13 ёшли қизни ижтимоий тармоқ учун видео суратга олиш баҳонасида эркак Бош прокуратуранинг собиқ биносига олиб келиб, бир неча бор зўрлаган.

Жабрланувчи 2022 йилда қиз фарзанд кўрди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 154-моддаси (Зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Март ойида Омбудсман институти 2022 йилда терговчи ишни тўхтатиб қўйгани, гумонланувчи эса икки йилдан бери озодликда юрганини маълум қилганди.

Шундан сўнг, омбудсман Атир Абдраҳматова туман прокуратурасига ИИБ терговчисининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб мурожаат қилди.

Шунингдек, бола туғилгандан бир йил ўтиб терговчининг ихтиёрига кўра ўтказилган ДНК текшируви натижалари ота зўрлашда гумонланувчи эканлигини тасдиқлагани маълум қилинди. Қайд этилишича, ДНК текшируви натижаларига қарамай, иш қайта очилмаган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 2022 йилда Қирғизистонда болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 та жиноий иш қўзғатилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ