ЕИ махсус вакили Бишкекда Россияга санкция қўйилган товарларни реэкспорт қилишни тақиқлашни муҳокама қилмоқда

Европа Иттифоқи Қирғизистондан Россияга Иттифоқ товарларининг реэкспорт қилинишини олдини олиш учун қаттиқ чекловчи чораларни жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Баёнотга 2022 йилда Қирғизистондан Россия Федерациясига Европа товарлари сотиш ҳажмининг уч баравар кўпайиши сабаб бўлди, дея тушунтирди Салливан.

Унинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи Қирғизистон ҳукумати билан Россияга қарши иқтисодий санкцияларни четлаб ўтиб, Россияга юк транзити масаласи бўйича музокараларни бошламоқчи. ЕИ Қирғизистон Республикаси раҳбариятидан ўз мамлакатида Россия бозорларига реэкспортни тақиқлаш бўйича кафолатлар олмоқчи.

Махсус вакилнинг сўзларига кўра, акс ҳолда Қирғизистон Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг бир қатор давлатларига нисбатан жорий қилмоқчи бўлган санкцияларга тушиб қолиши мумкин.

Европа Иттифоқи Қирғизистон корхоналари ва жисмоний шахсларининг Европа бозорларидаги воситачиларга киришини сезиларли даражада чеклаши мумкин, дея қўшимча қилди Салливан матбуот анжуманида.

“Биз санкциялар масаласи Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашувига сабаб бўлишини истамас эдик”, — дея хулоса қилди у.

Қирғизистонлик cиёсатшунос Аида Алимбоеванинг фикрича Салливан биринчи навбатда Марказий Осиё давлатлари расмийларига Россия билан яқин ҳамкорлик қилмаслик ҳақида сигнал бермоқда. Агар бу чақириқ эшитилса, минтақа давлатлари ЕИдан етказилган зарар ва йўқотилган даромад учун товон ундиришини сўраши мумкин.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ