Бишкекда Next TV ходими полицияга сўроққа чақирилди

3 март куни Next TV телеканали ходими Тилек Жуматаев Чуй вилояти Аламудун ИИБга сўроққа чақирилган. Бу ҳақда Озодликка телеканал бош продюсери Дмитрий Ложников хабар берди. Унга кўра, Жуматаев ҳозиргача гувоҳ сифатида чақирилган. У тадқиқот материалларини визуализация қилиш билан шуғулланади. Телеканал бош продюсери ўз ходимини сўроққа чақириш сабаблари ҳозирча номаълумлигини таъкидлади. “Бизнинг тахминларимизга кўра, бунга жарима миқдорини ошириш масалалари муҳокама қилинган…

Батафсил...

Бишкекда 8 март куни аёллар ҳуқуқлари учун йиллик марш бўлиб ўтади

8 март куни Бишкекда, Спорт саройи ёнида аёлларнинг гендер зўравонлик ва камситишларга қарши ҳар йили бирдамлик тинч марши бўлиб ўтади. Бу ҳақда «8/365» феминистик ҳаракати хабар берди. Унга кўра, Қирғизистонда жамоат жойларида аёлларга нисбатан тазйиқлар сони ортиб бормоқда, полиция ва судлар “аёлларга қарши жиноятларга кўз юмиб, самарасиз ишламоқда”. “Эркаклар ва аёллар ўртасидаги иш ҳақи фарқи 30% ни ташкил қилади. Мактабгача…

Батафсил...

Қирғизистон меҳнат фаолиятида зўравонлик ва таъқибларга барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди

Меҳнат вазирлиги “Халқаро меҳнат ташкилотининг 190-сонли меҳнат соҳасида зўравонлик ва таъқибларга барҳам бериш тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Ҳужжат Koomtalkuu.gov.kg порталида жойлаштирилган. Қонун лойиҳасининг асосли эслатмасида Конвенциянинг ўзидан кўчирма келтирилган бўлиб, унда айтилишича, «меҳнат соҳасида зўравонлик ва таъқиб қилиш бир қатор қабул қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатлар ёки таҳдидларни англатади. “Бошқа қонунғқоидалар қатори, Конвенция қуйидагиларни ўз…

Батафсил...