Ўзбекистон фуқароси Қирғизистондан 13 бош олмаҳонни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида 27 март куни Қирғизистон Республикаси чегара қўшинлари томонидан давлат чегараси орқали олмахонларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистондан 13 бош олмахонни ноқонуний равишда қўшни республикага олиб ўтмоқчи бўлган 1979 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

“Олмахонлар солинган қафаслар учта рюкзакка солинган ва шахсий буюмлар билан ёпилган. Ўзбекистон фуқаросида кемирувчиларга тегишли ҳужжатлар бўлмаган”, — дейилади идорада.

Қўлга олинган шахс ва ҳайвонлар қўшимча тергов ўтказиш учун ваколатли органларга топширилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ