Бишкекда «Кампиробод иши» айбланувчилари тарафдорларининг митинги бўлиб ўтди

17 март куни бўлиб ўтган митингда «Кампиробод иши» доирасида ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаолларнинг тарафдорлари тинч намойишга чиқишди. Намойишчилар «Кампиробод иши»да айбланиб ҳибсга олинганларни озод этишни, сўз эркинлигига босимни тўхтатиш, суд ҳокимиятини мустақилликка чақириш, Бишкекда тинч йиғинлар ўтказишга қўйилган тақиқни олиб ташлашни талаб қилди. Бу март ойида «Кампиробод иши» бўйича ўтказилаётган биринчи намойиш эмас. 14 март куни Таласда ҳам судланувчиларнинг…

Батафсил...

Суд «Азаттиқ Медиа»нинг ҳисоб рақамларидан тақиқни олиш ҳақидаги даъвосини кўриб чиқишдан бош тортди

Бишкек маъмурий суди “Азаттиқ Медиа”нинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Давлат молиявий разведка хизматининг нашрни жиноий даромадларни легаллаштиришга алоқадор шахслар рўйхатига киритиш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқишни рад этди. Адвокат Нурбек Сидиқовнинг айтишича, иш моҳиятан кўриб чиқилмагани учун суд қарорини ноқонуний деб билишини таъкидлади. Компания ўз ҳисоб рақамлари блоклангани сабаб ўз пулларини ишлата олмаган. Натижада бошқарув компанияси солиқларни ўз вақтида тўламагани…

Батафсил...

“Ўш садоси” газетасининг бош муҳаррири алмашди

Газетага етти йил бош муҳаррирлик қилган Соҳиба Шокирова ўрнига Лутфулло Раҳмонов тайинланган. “Ўш садоси” таҳририяти жойлашган бино масаласи бўйича раҳбарият билан икки йиллик тортишувлардан кейин, жорий йилнинг 14 январида мени ишдан бўшатишди”, дейди Соҳиба Шокирова биз билан суҳбатда. “Ўш садоси” газетасининг янги бош муҳаррири Лутфулло Раҳмонов ҳам ўзининг бу лавозимга тайинланганини тасдиқлади. Ўш вилояти ҳокимлиги нашри бўлган “Ўш садоси” газетаси…

Батафсил...