Тўқтоғул сув омборида сувнинг ҳажми неча кубометрга камайди?

19-июль ҳолатига кўра, Тўқтоғулдаги сув ҳажми 13 миллиард 786,87 миллион кубометрни ташкил этди, дея Қирғизистон “электр станциялари” ОАЖнинг маълумотида келтирилмоқда. Сувнинг оқиб кириши секундига ўртача 594 кубометрни ташкил қилса, оқиб чиқиши эса секундига 373 куб метрни ташкил этмоқда. 1 июлдан 19 июлгача бўлган даврда сув ҳажми 292,17 миллион кубометрга ошди. Сана Оқиб кириши (суткасига, ўртача) м3/с Оқиб чиқиши (суткасига, ўртача)…

Батафсил...

Покистонлик талабаларни калтаклаганликда айбланган шахслар ҳибсга олинди

Покистонлик талабаларни калтаклаганликда гумон қилинувчи шахслар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Вазирликнинг маълумотларига кўра, 19 июль куни соат тахминан 23:00 да 1998- йилда туғилган Ш.С. исмли Покистон фуқароси Оламудун тумани ички ишлар бўлимига Қўй Тош қишлоғи яқинидаги «Теплые Ключи»  санаториясида номаълум шахслар томонидан жароҳат олгани  ҳақида шикоят билан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. …

Батафсил...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: Карантин тожливируснинг тарқалишини тўхтата олмайди

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус карантин чоралари тожливирус инфекциясининг тарқалишини тўхтата олмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ушбу чоралар инфекциянинг тарқалишини секинлаштиради. Тедрос Аданом Гебреисуснинг сўзларига кўра, тожливирус билан курашишнинг асосий усулларидан бири бу алоқада бўлганларни аниқлаш  ва изоляция қилишдир. «Бирорта мамлакат вирус қаерда эканлигини билмаса, эпидемияни назорат қила олмайди», деди у. 21-июл ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 14,7…

Батафсил...

Қирғизистонда ЖЖИЭ муасасаси фаол Азимжон Асқаровнинг “оғир касаллиги”ни рад этди

 “Фарғона” ахборот агентлиги раҳбари Даниил Кислов Facebookда умрбод муддатга маҳкум этилган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров оғир хаста эканлиги ҳақида ёзган эди. «Ҳуқуқ фаоли ва журналист, дўстимиз ва ҳамкасбимиз, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Азимжон Асқаров оғир хаста ва ўзини жуда ёмон ҳис қилмоқда. Менинг манбам хабарига кўра, унда 10 кундан бери ҳарорат сақланиб турибди, у оғир нафас олиб, деярли ёстиқдан бошини…

Батафсил...

Исроил Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади

Тожливирус билан курашиш мақсадида Исроил томони Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатади. Инсонпарварлик ёрдамини тақдим этиш маросими 23 июль куни Исроил элчиси Лиат Вексельман, Қирғизистон Республикасининг соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва тожливирус билан курашиш бўйича республика тезкор штабининг  вакиллари иштирокида бўлиб ўтади. Келаётган ёрдам касалликка қарши курашда зарур бўлган шахсий ҳимоя воситаларидир. «Ҳозирги вазиятга қараб, ёрдам ҳажми оширилди. Тожливирус муаммоси бутун дунёда…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан яна 42 бемор вафот этди

21 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда яна 42 бемор COVID-19 касаллиги туфайли вафот этган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Бишкек шаҳрида– 9 бемор, Ўш шаҳрида – 2, Чуй вилоятида – 3, Ўш вилоятида – 7, Талас вилоятида – 4, Норин вилоятида – 4, Иссиқкўл вилоятида  – 7, Жалолобод вилоятида – 5, Боткен вилоятида 1 бемор вафот…

Батафсил...

COVID-19: 21-июлда 1108 киши тожливирус ва зотилжамга чалинди

Сўнги сутка давомида тожливирус ва зотилжам (COVID-19 U07.1 ва U07.2) касаллиги 1108 кишида қайд қилинди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди. Янги қайд қилинган беморлар: Бишкек шаҳри –  323; Ўш шаҳри –  124; Чуй вилояти — 122; Ўш вилояти —93; Норин вилояти — 54; Иссиқкўл вилояти — 154; Жалолобод вилояти — 107; Боткен вилояти — 61; Талас вилояти — 70; Март…

Батафсил...

Аравонда 59 киши икки томонлама зотилжам билан курашмоқда

20 июль ҳолатига кўра Аравон туманида 12 нафар беморга COVID-19  ташхиси қўйилган. Бу ҳақда Аравон тумани ҳокимининг ўринбосари Музафар Мамасаидов  маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 12 киши орасида муниципал муассаса ходимлари йўқ. Янги қайд қилинганлар беморлар касалхонада даволанаётгани аниқланди. Улардан аввал ҳам анализ олинган. Аравон туманида тожливирус билан касалланганлар сони 104 кишига етди. Улардан 20 нафари соғайиб чиққан. Шунингдек касалхоналарда…

Батафсил...

Милиция покистонликларни калтаклаган шахсларни аниқлади

19 июль куни соат тахминан 23:00 да 1998- йилда туғилган Ш.С. исмли Покистон фуқароси Оламудун тумани ички ишлар бўлимига Қўй Тош қишлоғи яқинидаги «Теплые Ключи»  санаториясида номаълум шахслар томонидан жароҳат олгани  ҳақида шикоят билан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Бу ҳақда Чуй вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Милициянинг маълумотларига кўра, шунга ўхшаш шикоятлар билан яна бир қанча одамлар…

Батафсил...

Жалолободда 15 ёшли қиз акасидан ҳомиладор бўлиб, фарзандини дунёга келтирди

Жалолободнинг Сузоқ туманида 15 ёшли қиз қондош акасидан ҳомиладор бўлиб фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда «Т-Медиа» туман меҳнат ва ижтимоий ривожланиш бўлимига таяниб хабар бермоқда. Маълум бўлишича, вояга етмаган қиз вилоят туғруқхонасида туғиб, чиқиб кетган. Ҳозирда ёш онанинг ҳам, янги туғилган чақалоқнинг ҳам соғлиғи яхши. «Ҳодиса олисдаги Жўўн-Кунгай овулида содир бўлган. Қизнинг эгизак шериги, кейин акаси бор. Онаси эса Россияда…

Батафсил...

Янги ўқув йили масофавий ўқитишдан бошланади

2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳукумат томонидан тасдиқланган Инқирозга қарши режага мувофиқ олиб борилмоқда. Таълим ва фан вазирлиги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, янги ўқув йилининг биринчи чорагида ўқув жараёнини масофадан туриб ташкил этишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Агар санитар-эпидемиология хизмати коронавируснинг баъзи ҳудудларда тарқалиши хавфли эмас деб қарор қилса, унда ушбу минтақадаги мактабларда ўқув жараёни ҳам алоҳида кўриб чиқилади. –…

Батафсил...

Қирғизистоннинг учинчи давлатлар билан савдо айланмаси камайди

2020-йилнинг январь-апрель ойларида Қирғизистоннинг учинчи давлатлар билан савдоси айланмаси камайган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида айтилади. Жорий йилнинг бошидан буён Қирғизистоннинг учинчи давлатлар билан савдо айланмаси 989,4 миллион долларни ташкил қилган. Экспорт ҳажми 475 миллион долларни ташкил этган, бу ўтган йилга нисбатан 12 фоизга кўпдир. Импорт 514 миллион долларни ташкил қилиб, бу 2019 йилга нисбатан 47 фоизга камайган.

Батафсил...

Қирғизистонлик жангчи Рафаэль Физиев UFC турнирида ғолиб бўлди

19-июл куни Абу-Дабида UFC турнирининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Турнирда Қирғизистонлик жангчи Рафаэль Физиев иштирок этди ва ғалаба қозонди. Бу ҳақда Рафаэль Физиев ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди. ⠀ Хабарларга кўра, спортчи бразилиялик Марк Диакисе билан майдонга тушган. Учрашув турнирнинг «Энг яхши жангчиси» деб топилган қирғизистонлик жангчининг ғалабаси билан якунланди. Иккала боксчи ҳам UFC ташкилотидан қўшимча 50 минг доллар оладиган…

Батафсил...

Бир умр қамоққа ташланган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров оғир касалланиб қолган

Қирғизисонда бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров оғир касалланиб қолган. Бу ҳақда 20 июль куни «Фарғона» халқаро ахборот агентлигининг Бош директори Даниил Кислов Facebookдаги саҳифасида хабар беради. Кисловнинг манбасига кўра, Асқаровнинг тана ҳарорати ўн кундан бери юқори даражада, нафас олиши қийинлашиб, ўрнидан турмай қўйган. Маҳкумнинг нима дардга чалингани номаълум, унга тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти. Ҳозирги кунда Қирғизистонда COVID-19 билан боғлиқ…

Батафсил...

Бозорларни дезинфекция қилганидан сўнг пневмония кўпайдими?

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бишкекда дезинфекция қилинганидан сўнг пневмония тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарларга жавоб берди. Муассасанинг маълумотларига кўра, дезинфекциялаш воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, эпидемиологларнинг кўрсатмаларига биноан тайёрланиб, барча талабларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Таркибида хлори мавжуд бўлган дезинфекциялаш воситаларининг сертификатлари бор. Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Бишкекдаги бозорларни зарарсизлантирганидан кейин пневмония кўпайиб кетганлигини айтишмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, хлор билан заҳарланиш аломатлари бошқача бўлади.

Батафсил...

Сариқ-Челакка бориб дам олиш тақиқланди

Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатхонаси Сариқ-Челак кўлида дам олиш тўхтатилганлиги туфайли йўл ёпилганини маълум қилди. Ушбу қарор қишлоқ аҳолисининг илтимосига биноан, маҳаллий аҳолининг соғлиғини сақлаш ва эпидемиянинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Сариқ-Челак кўлига кириш чекловлари эпидемиологик вазият яхшиланмагунча сақланиб қолади. Сариқ-Челак кўли Жалолобод вилоятининг Аҳси туманида жойлашган бўлиб,  денгиз сатҳидан 1873 м баландликда жойлашган. Унинг узунлиги 7,5 км бўлиб, умумий…

Батафсил...

COVID-19: Қирғизистонда ўлим даражаси камайди

Қирғизистонда сўнгги бир кун давомида 2 киши тожливирусдан, 32 киши зотилжамдан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев маълум қилди. “Худога шукур, сўнгги кунларда қурбонлар сони озайиб, ижобий томонга ўзгармоқда. Масалан, сўнгги 24 соат ичида фақатгина икки киши COVID-19 дан ва 32 киши зотилжамдан вафот этди. Бугунги кунда 13201 киши шифохоналарда даволанмоқда. 12 минг 942 киши даволаниб…

Батафсил...

20-июлда COVID-19 билан яна 611 бемор қайд қилинди

Сўнги сутка давомида тожливирус ва зотилжам (COVID-19 U07.1 ва U07.2) касаллиги 611 кишида қайд қилинди. Бу ҳақда бугун,  20-июлда Соғлиқни сақлаш вазири Мадамин Қаратаев маълум қилди. Янги қайд қилинган беморлар: Бишкек шаҳри –  300; Ўш шаҳри –  77; Чуй вилояти — 92; Ўш вилояти —55; Норин вилояти — 5; Иссиқкўл вилояти — 12; Жалолобод вилояти — 36; Боткен вилояти — 34. Март ойидан буён Қирғизистон бўйлаб 27 143 кишидан…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус ва зотилжамдан яна 70 киши вафот этди

Бугун, 19-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда  тожливирус ва зотилжамдан 70 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда тожливирусга қарши курашиш  республика штаби маълум қилди.  Вафот этган беморлар: Бишкек шаҳри –  35; Ўш шаҳри –  2; Чуй вилояти — 7 Ўш вилояти —9; Талас вилояти —4; Норин вилояти — 1; Жалолобод вилояти — 8; Боткен вилояти — 4; Қирғизистонда жами 1003 киши тожливирус ва зотилжамдан вафот этди.

Батафсил...

19-июлда COVID-19 билан яна 1020 бемор қайд қилинди

Бир сутка давомида COVID-19 U07.1 ва U07.2нинг 1020 ҳолати қайд қилинди. Бу ҳақда бугун,  19-июлда тожливирусга қарши курашиш  республика штаби маълум қилди. U07.1 — лабораториявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси; U07.2 — клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси (зотилжам-пневмония). Янги қайд қилинган беморлар: Бишкек шаҳри –  369; Ўш шаҳри –  151; Чуй вилояти — 123; Ўш вилояти —178; Талас вилояти —37; Норин вилояти…

Батафсил...
1 3 4 5 6 7 14