Милиция покистонликларни калтаклаган шахсларни аниқлади

19 июль куни соат тахминан 23:00 да 1998- йилда туғилган Ш.С. исмли Покистон фуқароси Оламудун тумани ички ишлар бўлимига Қўй Тош қишлоғи яқинидаги «Теплые Ключи»  санаториясида номаълум шахслар томонидан жароҳат олгани  ҳақида шикоят билан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Бу ҳақда Чуй вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Милициянинг маълумотларига кўра, шунга ўхшаш шикоятлар билан яна бир қанча одамлар – 2000 йилда туғилган А.Х., 1997 йилда туғилган Ф.С., 1995 йилда туғилган А.И. ва 1996 йилда туғилган Ш.А. мурожаат қилган.

Воқеа жойига Оламудун тумани ИИБ тезкор гуруҳи етиб борган.

Воқеа иштирокчилари милиция келгунига қадар тарқалиб кетишган. Ушбу ҳолат Жиноят кодексининг 266-моддаси (безорилик) бўйича жиноятлар ва қонунбузарликларнинг ягона реестрида қайд этилиб, судгача тергов жараёни юритилмоқда. Тегишли экспертизалар тайинланди.

«Милиция ҳодимлари ушбу воқеа юзасидан гумонланувчиларни аниқлаб,  жиноятчиларни ҳибсга олиш бўйича иш олиб бормоқда», деди у. Ушбу факт Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг шахсий назорати остида », – дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ