Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус карантин чоралари тожливирус инфекциясининг тарқалишини тўхтата олмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ушбу чоралар инфекциянинг тарқалишини секинлаштиради.
Тедрос Аданом Гебреисуснинг сўзларига кўра, тожливирус билан курашишнинг асосий усулларидан бири бу алоқада бўлганларни аниқлаш ва изоляция қилишдир.
«Бирорта мамлакат вирус қаерда эканлигини билмаса, эпидемияни назорат қила олмайди», деди у.
21-июл ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 14,7 миллион одамга тожливирус ташхиси қўйилган. Улардан 609 минг бемор вафот этган.