Покистонлик талабаларни калтаклаганликда айбланган шахслар ҳибсга олинди

Покистонлик талабаларни калтаклаганликда гумон қилинувчи шахслар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, 19 июль куни соат тахминан 23:00 да 1998- йилда туғилган Ш.С. исмли Покистон фуқароси Оламудун тумани ички ишлар бўлимига Қўй Тош қишлоғи яқинидаги «Теплые Ключи»  санаториясида номаълум шахслар томонидан жароҳат олгани  ҳақида шикоят билан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.  Шунга ўхшаш шикоятлар билан яна бир қанча одамлар — 2000 йилда туғилган А.Х., 1997 йилда туғилган Ф.С., 1995 йилда туғилган А.И. ва 1996 йилда туғилган Ш.А. мурожаат қилган эди.

«Чуй вилояти ИИБ ва Оламудун тумани ИИБ ходимлари томонидан юқоридаги жанжалга аралашган дейилиб, Иссиқота туманида яшовчи 31 ёшли Э.О. билан Бишкек шаҳрида яшовчи- 30 ёшли Д.А. ва К.Б. ҳибсга олинди. Ушбу ҳолат Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (безорилик) бўйича жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар реестрида қайд этилди. Ҳозирда Оламудун тумани ИИБ тергов хизмати судгача тергов ишларини олиб бормоқда», – дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ