Тожливирус билан курашиш мақсадида Исроил томони Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатади. Инсонпарварлик ёрдамини тақдим этиш маросими 23 июль куни Исроил элчиси Лиат Вексельман, Қирғизистон Республикасининг соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва тожливирус билан курашиш бўйича республика тезкор штабининг вакиллари иштирокида бўлиб ўтади.
Келаётган ёрдам касалликка қарши курашда зарур бўлган шахсий ҳимоя воситаларидир.
«Ҳозирги вазиятга қараб, ёрдам ҳажми оширилди. Тожливирус муаммоси бутун дунёда долзарб бўлиб қолмоқда. Биз учун бундай мушкул дамларда дўстларимизни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим», дейди Исроил элчиси.