Янги ўқув йили масофавий ўқитишдан бошланади

2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳукумат томонидан тасдиқланган Инқирозга қарши режага мувофиқ олиб борилмоқда.

Таълим ва фан вазирлиги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, янги ўқув йилининг биринчи чорагида ўқув жараёнини масофадан туриб ташкил этишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

Агар санитар-эпидемиология хизмати коронавируснинг баъзи ҳудудларда тарқалиши хавфли эмас деб қарор қилса, унда ушбу минтақадаги мактабларда ўқув жараёни ҳам алоҳида кўриб чиқилади.

Шу сабабли, Таълим ва фан вазирлиги мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар ва ота-оналарга масофавий таълим жараёнига тайёргарликни давом эттиришни тавсия қилади. Вазият яхшиланганида ўқувчилар реал тартибда ўқиш учун мактабга келишади, дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда амалиёт ўқитувчиларидан, экспертлар, таълим тармоғидаги  менежерларидан иборат экспертлар кенгаши фаолият олиб бормоқда. Кенгаш хулосалари асосида бошқа давлатлар ва Қирғизистон тажрибаси изланилиб, ўқувчилар ёши, болалар ва ўқитувчилар хавфсизлигига устуворлик берадиган вариантлар бўйича қарорлар қабул қилинади.

Шунингдек, тажрибали методистлар, ўқитувчилар ва экспертлар гуруҳи теледарсларининг мазмунини, жадвалини, ўтмишдаги амалиётини кўриб чиқиб,  лавҳалар тайёрлашни бошлагани маълум бўлди.

Дарслар мактабгача ва мактабдаги таълимининг барча босқичларини қамраб олади. Лавҳани тайёрлашда сифатга, мазмун-моҳиятига эътибор берилади. Бунинг учун махсус услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, ўқитувчилар ва методистлар учун ўқув цикли ташкил этилиб,  муваффақиятли тажрибалар бутун мамлакат бўйлаб ўқитувчиларга тарқатилади.

Ўқувчилар учун онлайн синовларига имконияният берган платформани такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Дарсликлар рақамлаштирилмоқда ва “kitep.edu.gov.kg” платформасига жойлаштирилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ