COVID-19: Қирғизистонда ўлим даражаси камайди

Қирғизистонда сўнгги бир кун давомида 2 киши тожливирусдан, 32 киши зотилжамдан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев маълум қилди.

“Худога шукур, сўнгги кунларда қурбонлар сони озайиб, ижобий томонга ўзгармоқда. Масалан, сўнгги 24 соат ичида фақатгина икки киши COVID-19 дан ва 32 киши зотилжамдан вафот этди. Бугунги кунда 13201 киши шифохоналарда даволанмоқда. 12 минг 942 киши даволаниб чиқди. Шунингдек, реанимациядан оддий палатага ўтказилганлар ҳам бор. Биз тенденцияни сақлаганимиз сабабли тузалаётганлар сони кўпаймоқда, дея тахмин қилишга асос бор ”, деди вазир ўринбосари.

COVID-19 ўлимининг янги ҳолатлари, зотилжам билан бирга:

– Бишкек шаҳрида – 20;

– Ўш шаҳрида – 1;

– Чуй вилоятида – 2;

– Ўш вилоятида – 4;

– Норин вилоятида – 3;

– Жалолобод вилоятида 4 киши вафот этди.

Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1037 га этди.

Қирғизистонда бир кун давомида COVID-19 касаллигидан (зотилжам қўшилганда) даволанганларнинг статистикаси:

– Бишкек шаҳрида – 273;

– Чуй вилоятида – 71;

– Ўш вилоятида – 251;

– Талас вилоятида – 30;

– Норин вилоятида – 25;

– Иссиқкўл вилоятида – 29;

– Жалолобод вилоятида – 40;

– Боткен вилоятида – 15;

– Ўшда 47 бемор даволаниб чиқди.

Умумий ҳолатда бир кунда 781 бемор соғайди. Тожливирус касаллигини енгиб соғайганларнинг умумий сони 13 109 га етди.

Қирғизистонда тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони (зотилжамни қўшганда) 27 минг 143 кишини ташкил қилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ