21 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда яна 42 бемор COVID-19 касаллиги туфайли вафот этган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди.
Бишкек шаҳрида– 9 бемор, Ўш шаҳрида – 2, Чуй вилоятида – 3, Ўш вилоятида – 7, Талас вилоятида – 4, Норин вилоятида – 4, Иссиқкўл вилоятида – 7, Жалолобод вилоятида – 5, Боткен вилоятида 1 бемор вафот этди.
Коронавирус инфекцияси (зотилжамни қўшганда) 1079 кишининг ҳаётига зомин бўлди.
21 июл ҳолатига кўра Қирғизистонда 1108 кишида тожливирус касаллиги (зотилжамни қўшганда) қайд этилди. Вирусни юқтирганларнинг умумий сони 28 минг 251 кишига етди. Шунингдек, 1667 бемор бир кунда COVID-19 иллатидан даволаниб, касалликни энгиб ўтганларнинг умумий сони 14 минг 777 кишига етди. Тасдиқланган ҳолатларнинг умумий сони 28 минг 251 кишини ташкил этади.