Бир сутка давомида COVID-19 U07.1 ва U07.2нинг 1020 ҳолати қайд қилинди. Бу ҳақда бугун, 19-июлда тожливирусга қарши курашиш республика штаби маълум қилди.
U07.1 — лабораториявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси;
U07.2 — клиник ва эпидемиологиявий йўл билан тасдиқланган COVID-19 вируси (зотилжам-пневмония).
Янги қайд қилинган беморлар:
Бишкек шаҳри – 369;
Ўш шаҳри – 151;
Чуй вилояти — 123;
Ўш вилояти —178;
Талас вилояти —37;
Норин вилояти — 31;
Иссиқкўл вилояти — 31;
Жалолобод вилояти — 40;
Боткен вилояти — 70;
Март ойидан буён Қирғизистон бўйлаб 26 532 кишидан тожливирус ва зотилжам қайд қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17-июлда COVID-19 иллати ва зотилжам бўйича статистика бирлаштирилганини маълум қилган.