Сариқ-Челакка бориб дам олиш тақиқланди

Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатхонаси Сариқ-Челак кўлида дам олиш тўхтатилганлиги туфайли йўл ёпилганини маълум қилди.

Ушбу қарор қишлоқ аҳолисининг илтимосига биноан, маҳаллий аҳолининг соғлиғини сақлаш ва эпидемиянинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Сариқ-Челак кўлига кириш чекловлари эпидемиологик вазият яхшиланмагунча сақланиб қолади.

Сариқ-Челак кўли Жалолобод вилоятининг Аҳси туманида жойлашган бўлиб,  денгиз сатҳидан 1873 м баландликда жойлашган. Унинг узунлиги 7,5 км бўлиб, умумий майдони 4,92 км2 ни ташкил қилади. Ўртача чуқурлиги 98 м (энг чуқур жойи 234 м).

Сариқ-Челак кўли Қирғизистоннинг энг чуқур кўлларидан бири ҳисобланиб, Иссиқкўлдан кейинги 2-ўринда туради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ