Жалолободда 15 ёшли қиз акасидан ҳомиладор бўлиб, фарзандини дунёга келтирди

Жалолободнинг Сузоқ туманида 15 ёшли қиз қондош акасидан ҳомиладор бўлиб фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда «Т-Медиа» туман меҳнат ва ижтимоий ривожланиш бўлимига таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, вояга етмаган қиз вилоят туғруқхонасида туғиб, чиқиб кетган. Ҳозирда ёш онанинг ҳам, янги туғилган чақалоқнинг ҳам соғлиғи яхши.

«Ҳодиса олисдаги Жўўн-Кунгай овулида содир бўлган. Қизнинг эгизак шериги, кейин акаси бор. Онаси эса Россияда ишлайди. Ота қишлоқда болаларини тарбиялаётган эди. Мактаб директорининг сўзларига кўра, қизлар мактабнинг аълочи ўқувчиларидан эди”, дейди туман ҳокимининг ўринбосари Лола Абибова.

Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати бу факт бўйича милиция иш олиб бораётганини хабар қилмоқда. Қизнинг акаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (ўн олти ёшга етмаган одам билан жинсий алоқада бўлиш) бўйича судгача бўлган тергов давомида ҳибсга олинган. Экспертизалар тайёрланди.

Туман судининг қарори билан гумонланувчи икки ой давомида ҳибсда сақланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ