Қирғизистонлик жангчи Рафаэль Физиев UFC турнирида ғолиб бўлди

19-июл куни Абу-Дабида UFC турнирининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Турнирда Қирғизистонлик жангчи Рафаэль Физиев иштирок этди ва ғалаба қозонди. Бу ҳақда Рафаэль Физиев ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Хабарларга кўра, спортчи бразилиялик Марк Диакисе билан майдонга тушган. Учрашув турнирнинг «Энг яхши жангчиси» деб топилган қирғизистонлик жангчининг ғалабаси билан якунланди. Иккала боксчи ҳам UFC ташкилотидан қўшимча 50 минг доллар оладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Физиев иккинчи раундда «Матрица» филмидаги Неонинг услубидан фойдаланган. Қирғизистонлик спортчи ушбу услубни 2017 йилда Таиландда бўлиб ўтган кикбоксинг турнирида намойиш этган ва дунёга машҳур бўлган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ