Олий Кенгаш «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонун лойиҳасини қабул қилди

Бугун, 25-июнда Олий Кенгаш мажлисида «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисидаги» қонун лойиҳасини иккинча ва учинчи ўқувда қабул қилди. Ташаббус депутатлари Гулшат Асилбаева («Ўнугу-Прогресс») ва Айнура Ўсмўнова (ҚСДП).

79 депутат қонун лоҳиҳасини қабул қилишга розилигини берган, 10 депутат қарши овоз берди.

Парламент матбуот хизматининг маълумоти бўйича, қонун лойиҳаси фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг, давлат ҳуқуқлари ва эркинликларининг, уларни интернет оламида тарқалаётган ёлғон ёки аниқ эмас маълумотлардан ҳимоялашни таъминлашга йўналтирилган. Шунингдек интернет оламида ахборот тарқатишга боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни: ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари, ваколатли органларни тартибга солиш вақтидаги функцияларини, интернет провайдерлари билан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари билан мажбуриятларини аниқлаш, интернетдан фойдаланиш вақтида юридик жиҳатдан аҳамиятга молик иш-ҳаракатлар қилинган ҳудудни ва вақтни аниқлаш қоидаларини белгилаш йўли билан тартибга солиш қонун лойиҳасини вазифаси бўлиб ҳисобланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ