Қозоғистон хориж мамлакатлари билан ҳаво рейсларини аста-секинлик билан тиклайди. Расмий хабарларга кўра, 20-июндан бошлаб, Туркия, Жанубий Корея, Таиланд, Грузия ва Японияга самолетларни босқичма-босқич учиришни режалаштирмоқда.
Парвозлар сони, вақти икки мамлакатнинг бирлашган келишувлари асосида аниқланади. Авиабилетларни авиакомпаниялар сайти орқали сотила бошлайди.