Карантиндан сўнг Қирғизистонда илк маротаба Жума намози ўқилди

Бугун Қирғизистонда карантиндан сўнг илк бора масжидларда Жума намози ўқилди. Шу кунгача хабар қилинганидек, масжидларда намозга келганларга ижтимоий оралиқни сақлаш ва  гигиена қоидаларига риоя қилиш талаби қўйилган эди.

 Муфтиятнинг матбуот котиби Мақсат Атабаевнинг айтишича, бугунги Жума намозига келган намозхонлар масжидларда жорий қилинган қоидалар асосида киргизилди.

8-июндан бошлаб Қирғизистондаги барча диний идораларнинг фаолиятига рухсат берилган эди.

Суратдаги масжид Бишкекдаги энг катта Имом Сарахси номидаги масжидда намозга тайёргарлик вақтида олинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ