Сузоқ туманида хотинини азоблаган киши ҳибсга олинди

Жалолобод вилояти Сузоқ туманидаги қишлоқлардан бирида хотини азоблаган 51 ёшли киши қўлга олинди.

Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, Қирғизистон Жиноят кодексининг “Азоблаш” моддаси бўйича очилган жиноят иши доирасида гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир эркак қўллари боғланган ва бўйнига машина ғилдираклари осилган ўрта ёшлардаги аёлни юзига ураётгани ва устидан сув қуяётгани акс этган видео тарқаганди. 47 ёшли жабрланувчи аёл воқеадан сўнг милицияга ариза ёзган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил бошидан бери мамлакатда оиладаги зўравонлик билан боғлиқ 2019 та ҳодиса қайд этилган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 65 фоизга кўпдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ