2019-йилда Қирғизистонда 1 миллион 313 минг киши қашшоқликда кун кечирган, уларнинг 73,8%и қишлоқ яшовчиларидир. Ушбу маълумотни Миллий статистика қўмитаси тақдим этди.
Шунингдек ўтган йили 17 ёшгача бўлган 660,8 минг бола қашшоқликда яшаган.
Қашшоқликнинг даражаст истеъмолчининг ҳаражатлари билан ҳисобланади. 2019-йилда мамлакатда қашшоқлик даражаси 20,1 фоизни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга кам. Шаҳарларда камбағаллик даражаси 5,4 фоизга, қишлоқ жойларида -0,5 фоизга камайди.