Қирғизистон осмонида кун тутилиши содир бўлди

Бугун, 21-июнда мамлакатимизда кун тутилиши кузатилди. Ушбу ҳодиса соат 12:00 атрофида рўй берди. «Кеч кириб, кун ботаётгандек бўлди. Бу ҳодисани оддий кўзалар билан қараб кузатиш мумкин эмас. Кун тутилишини маҳсус  пайвандлаш ускунасининг ниқоби билан ёки қора шиша ойналар билан қарасангиз, куннинг учдан бир қисмини ой ёпиб олганини кузатиш мумкин», – дейди таласлик кузатувчилар.

Батафсил...

Қирғизистон ва Ўзбекистон бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилишди

Бош вазир Қубатбек Бўрўнов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ҳукумат  Аппаратининг матбуот хизмати маълум қилди. Абдулла Арипов Қубатбек Бўрўновни давлатнинг олий даражадаги вазифага тайинлангани билан табриклаб, ишларига муваффақиятлар тилади. Суҳбат чоғида ҳар икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил...

Қирғизистонда 3151 киши тожливирус юқтирди. Беморларнинг кўпчилиги қайси ҳудудда? (жадвал)

Бугун, 21-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна  170 кишидан тожливирус аниқланди. Бу билан мамлакатда тожливирус юқтирганларнинг сони 3151 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаевнинг маълумотида, сўнги сутка давомида 30 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиқарилган. Ҳудудлардаги беморларнинг сони: – Бишкек шаҳри – 1066; – Норин вилояти – 431; – Ўш шаҳри – 337; – Ўш вилояти – 322; – Чуй…

Батафсил...

Олий Кенгашнинг собиқ депутати Бўлўт Шер вафот этди

Олий Кенгашнинг собиқ депутати Бўлўт Шер вафот этди. Бу ҳақда унинг акаси Садиқ Шер-Нияз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди. Унга кўра, сўнги манзилига кузатиш маросими 23-июнда Талас вилоятининг Чўнг-Қапқа овулида ўтказилади. Бўлўт Шер яқиндагина инсульт бўлиб Миллий госпиталда 12-июнда даволанаётган эди. Кача, 20-июнда нейрохирург Миталип Мамитов сиёсатчи оғир аҳволда эканини маълум қилган. «Шу кунгача у ускуналар ёрдамида нафас олаётган эди, ҳозир баъзан ўзи дам олмоқда.…

Батафсил...

СOVID-19: 21-июнда 30 бемор тузалди, жами соғайганлар 2011 нафарга етди

Бугун, 21-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 30 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Чуй вилояти — 5; Ўш вилояти — 10; Норин вилояти — 9; Жалолобод вилояти — 2; Иссиқкўл вилояти — 4; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 2011 бемор соғайди.

Батафсил...

COVID-19: Дам олиш кунлари жамоат транспортлари тўхтатилади

Дам олиш кунлари жамоат транспорти қатнови тўхтатилади. Бу ҳақда бош вазир Қубатбек Бўрўнов маълум қилди. Ҳукумат раҳбарининг айтишича, республика штаби дам олиш кунлари жамоат транспортлари қатновини тўхтатишни режалаштирмоқда. Жамоат  транспортининг фаолиятини  кейинги хафтанинг дам олиш кунларидан бошлаб тўхтатиш кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, тожливирусни юқтириб олганларнинг сони кескин равишда ортиб кетаётгани сабабли  республика штаби янги қоидаларни ишлаб чиқади. -Транспорт касаллик юқтириш маркази…

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирусдан яна 2 киши вафот этди

Қирғизистонда тожливирус қайд қилинган 2 киши вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Тўқмоқ ҳудудий шифохонасида 1974-йилда таваллуд топган аёл киши билан Темир йўл шифохонасида 1969-йилда таваллуд топган эркак киши вафот этган.  Қирғизистон бўйлаб 37 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Батафсил...

Қирғизистонда тожливирус беморлари сони 170 нафарга ортиб, жами 3151 кишини ташкил қилмоқда

Қирғизистонда 21-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 170 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3151 нафарни ташкил қилмоқда, 2011 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 37 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 170 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  56; Чуй вилояти — 43; Ўш вилояти — 22; Ўш…

Батафсил...

1500 бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бекорга олди

2019-йилда болаларни ҳимоя қилиш мақсадида Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги билан биргаликда қарор қабул қилинган. Унга кўра қийин вазиятга тушган оилаларнинг фарзандлари туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома бекорга берилишини Давлат рўйхатга олиш хизматининг раиси Ақин Мамбеталиев   19-июнда ҳукуматдаги брифингда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда 1500 бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бекорга олишган.

Батафсил...

Жээнбеков юзқопсиз суратга тушган ҳукумат аъзоларидан жарима олишни талаб қилди

Президент Сўўрўнбай Жээнбеков ижтимоий оралиқни сақламай, юзқопсиз суратга тушган ҳукумат аъзоларини танқид қилиб, барчасига жарима солишни талаб қилди. Бу ҳақда у 19-июндага Ҳавфсизлик кенгашининг мажлисида маълум қилди. Давлат раҳбари қирғизистонликларни маъсулиятли бўлишга чорлаб, айрим фуқаролар ҳақиқатга зид маълумотларни тарқатаётганини айтди. Унга кўра, улар тиббиёт ҳодимларининг куну-тун қилаётган меҳнатини ҳабата қилишмоқда.  «Касаллик орқасидан ҳукумат пул қилмоқда, бу касаллик йўқ деган маъсулиятсиз хабарлар…

Батафсил...

Жалолобод мэри тожливирус юқтириб олди

Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тағаев тожливирус юқтириб олди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Жээнбеков маълум қилди. Маълум бўлишича, ҳозирда мэрияда иш фаолияти ҳар кундагидек давом этмоқда ва қандай қоида жорий қилиниши энди маълум бўлади. «Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тағаевдан Covid-19 касали чиққани факт. Ҳозирда аҳволи қониқарли бўлгани сабабли уй шароитида  даволанмоқда», -дейилади хабарда. Бугун, 19-июнь ҳолатига кўра республика…

Батафсил...

Аравон ҳокими тожливирус юқтириб олди

Аравон тумани ҳокими Қурбанбек Айтибаевдан тожливирус аниқланди. Бу маълумотни ҳукуматнинг Ўшдаги вакилчилиги матбуот котибаси  Нурқиз Қадирбекова тасдиқлади. Ҳокимдан COVID-19 вируси 18-июнда аниқланган. Ўша куни туман маъмуриятининг барча ҳодимларидан ПЦР анализ олиниб, илк натижаси тоза чиққан. Қадирбекова маҳкамада иш фаолияти тўхтамаганини ва ҳодимлар оралиқни сақлаб ишлаётганини маълум қилган.  «Вирусни халқ орасида юриб юқтириб олган бўлиши мумкин. Ҳозир аҳволи яхши, шифохонада даволанишни…

Батафсил...

Ўшда санитар қоидаларига риоя қилмаган савдо расталари 1 ойгача ёпилиши мумкин

Ўш шаҳрида шу кунгача савдогарларга эслатма берилаётган эди, аммо санитар қоидаларга риоя қилмаган савдо расталари ўн кундан бир ойгача ёпилиши мумкин. Бу ҳақда 18-июнда Ўш шаҳридаги савдо расталарида ўтказилган рейд вақтида ижтимоий ривожлантириш бўлимининг раҳбари Салтанат Аманова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шаҳар тасарруфидаги 7 ҳудудий бошқармаликда етти нафар мобил гуруҳ ташкил қилинган. «Мэр ўринбосари, мэриянинг бўлим раҳбарлари, муниципал ҳудудий…

Батафсил...

Тожливирус Олий Кенгашда: Матбуот хизматининг раҳбари касалланди

Олий Кенгаш матбуот хизмати раҳбари Ибраим Нурақун ўғлининг анализидан тожливирус қайд қилинди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёзди. Унга кўра, алоқада бўлган инсонлари аниқланиб, улар анализ топшириб, натижасини кутишмоқда. «Мана шу дам олиш куни тана ҳароратим кўтарилгани сабабли уйда ишлаётган эдим. Эрта билан ишга кетишдан аввал анализ топширдим, шифокорлар менинг анализимдан COVID-19 қайд қилинганини айтишди. Шу сабабли яна 14 кун…

Батафсил...

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши яқинда бошланади

“Қирғиз темир йўллари” ширкати яқин кунларда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини бошлайди. Бу ҳақда 18 июнь куни ширкат расмий веб-сайтида маълум қилинди. “Қирғиз темир йўллари” ширкати Бош директори Василий Дашковнинг билдиришича: “Томонлар билан барча масалаларда келишувга эришилган. Қурилишни бошлашга ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпмиз, фақат яна бир нечта музокараларни ўтказиш керак бўлади. Шундан сўнг қурилишни бошлаймиз. Молиявий масалага келсак, Россия ҳам, Ўзбекистон ҳам…

Батафсил...

СOVID-19: 19-июнда 28 бемор тузалди, жами соғайганлар 1961 нафарга етди

Бугун, 19-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 28 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри –  7; Чуй вилояти — 8; Ўш вилояти — 4; Ўш шаҳри– 5; Норин вилояти — 4; Қирғизистон бўйлаб COVID-19  инфекциясини юқтириб олган жами 1961 бемор соғайди.

Батафсил...

СOVID-19: Қирғизистонда 132та янги ҳолат қайд этилди

Қирғизистонда 19-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 132 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди. Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2789 нафарни ташкил қилмоқда, 1961 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 32 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди. Янги қайд қилинган 132 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши: Бишкек шаҳри –  48; Чуй вилояти — 38; Ўш вилояти — 12; Ўш…

Батафсил...

Қирғизистон ўз фуқароларини ҳаж сафарига юборадими?

Саудия Арабистони Қироллиги Қирғизистоннинг ҳаж мавсумидаги ташкиллаштириш ишларинига «энг яхши» дея эътироф этиб,  2020-йилдаги ҳаж  сафарига 6110 квота ажратган. Ҳожиликка бориш нархи ҳар бир зиёратчи учун 3350 доллар деб  белгиланиб, зиёратчилар 2019-йилнинг 16-декабридан 30-декабрь соат 17:00гача 7525 фуқаро РСК банкига пул тўлаган. Қирғизистонлик ҳожиларни Макка ва Мадинага «Flynas» авиакомпанияси олиб боришини ва ҳожилик сафарига кийиладиган кийимларни тайёрловчи компания ҳам белгиланган…

Батафсил...

Қирғизистонда яна карантин жорий қилиниши мумкин

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши муносабати билан қаттиқ назорат остидаги карантин жорий қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. «Биз вирус кўп тарқалаётган ҳудудларни рўйхатга оламиз», – дейди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари. Ҳозир  жамоат транспортида, ишда ва бошқа гавжум жойларда одамлар яқин алоқада бўлиб, инфекция аҳоли орасида тарқалмоқда. Биз барчани эҳтиёт чораларини кўришга чақирамиз, акс ҳолда қаттиқ чеклов чоралари қўлланилиши мумкин…

Батафсил...

Бир қатор давлатлар Қирғизистоннинг қарзларини тўлаш муддатини узайтиришга розилигини берди

Париж клубининг аъзолари – Франция, Германия, Дания, Корея ва Япония – Қирғизистоннинг қарзларини вақтинчалик тўламаслигига рози бўлишди. Бу ҳақда бош вазир вазифасини бажарувчи Қубатбек Бўрўнов бугун парламент мажлисида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ташқи қарзни қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар натижасида бир нечта томонларнинг розилиги олинган. «Ҳозирда Саудия тараққиёт жамғармаси билан Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасидаги қарзни тўлашни вақтинчалик тўхтатиш…

Батафсил...
1 3 4 5 6 7 13