Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тағаев тожливирус юқтириб олди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Жээнбеков маълум қилди.
Маълум бўлишича, ҳозирда мэрияда иш фаолияти ҳар кундагидек давом этмоқда ва қандай қоида жорий қилиниши энди маълум бўлади.
«Жалолобод шаҳрининг мэри Муратали Тағаевдан Covid-19 касали чиққани факт. Ҳозирда аҳволи қониқарли бўлгани сабабли уй шароитида даволанмоқда», -дейилади хабарда.
Бугун, 19-июнь ҳолатига кўра республика бўйича СOVID-19 инфекциясининг янги 132 ҳолати қайд қилинди, улардан 24 нафари тиббиёт ҳодимлари. Шундай қилиб, мамлакатда тожливирус юқтириб олганларнинг умумий сони 2780га етди. Бу иллатдан соғайганлар сони – 1961 нафарни ташкил қилмоқда. Тожливирус юқтириб олган 32 бемор эса вафот этган.