Қирғизистонда тожливирус қайд қилинган 2 киши вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Тўқмоқ ҳудудий шифохонасида 1974-йилда таваллуд топган аёл киши билан Темир йўл шифохонасида 1969-йилда таваллуд топган эркак киши вафот этган. Қирғизистон бўйлаб 37 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.