Бош вазир Қубатбек Бўрўнов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ҳукумат Аппаратининг матбуот хизмати маълум қилди.
Абдулла Арипов Қубатбек Бўрўновни давлатнинг олий даражадаги вазифага тайинлангани билан табриклаб, ишларига муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида ҳар икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.