Ўшда санитар қоидаларига риоя қилмаган савдо расталари 1 ойгача ёпилиши мумкин

Ўш шаҳрида шу кунгача савдогарларга эслатма берилаётган эди, аммо санитар қоидаларга риоя қилмаган савдо расталари ўн кундан бир ойгача ёпилиши мумкин. Бу ҳақда 18-июнда Ўш шаҳридаги савдо расталарида ўтказилган рейд вақтида ижтимоий ривожлантириш бўлимининг раҳбари Салтанат Аманова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, шаҳар тасарруфидаги 7 ҳудудий бошқармаликда етти нафар мобил гуруҳ ташкил қилинган.

«Мэр ўринбосари, мэриянинг бўлим раҳбарлари, муниципал ҳудудий бошқармаликнинг раҳбарлари биргаликда иш олиб боришмоқда.  Фавқулотда ҳолатдан фавқулотда вазиятга ўтганда қоидалар қарорлар қабул қилинган, маҳсус қоидалар мавжуд. Бу қоида бўйича фаолияти тикланган барча ишхона-ташкилотлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги  томонидан ишланган алгоритмга риоя қилиши зарур. Мана шу қоидалар иқтисодий фаолиятнинг тикланишидан бир хафта олдин тарқатилган. Аммо ишлагандан сўнг ижтимоий оралиққа риоя қилинмай, юзқоп тақилмай, уч маротабадан кўп огоҳлантиришлар олишган. Савдогарлар қонунга ҳилоф равишда йўлакларгача чиқиб олишган. Тартиб бузган савдо расталари эгаларининг иши комиссияда муҳокама қилиниб, ўн кунга ёки бир ойга ёпилиши кўриб чиқилади. Ҳозирда элликка яқин савдо расталари мавжуд, уларнинг масаласи келаси хафтада қаралмоқчи», – дейди Салтанат Аманова.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ