Кузатувда ётган инсонлар қўзғолон қилмоқда

«Манас» аэропортининг ёнидаги кузатувда ётганлар у жойдан чиқаришларини талаб қилишмоқда. «Бизни қўйиб юборинг» деган талаблар айтилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда. Вазирликнинг маълум қилишича «у жойда муаммо мавжуд».

Вазирликнинг вакиллари норози бўлганлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида кузатув жойига кетгани маълум бўлди.

Интернет тармоқларида Кузатувга ётқизилганлар кўчага тўпланиб чиқиб олишгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди.

Қирғизистонда 18 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 78 та ҳолат аниқланди. Беморларнинг 43 нафари – Россиянинг Соль-Илецк шаҳрдан қайтган меҳнат муҳожирларидир. Муҳожирликда юрганлар 7-май куни автобус билан  келган.

Бир оз аввал соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нўрбўлўт Усўнбаев ҳориждан кайтган қирғизистонликларни дарров уйига қўйиб юбормай, обсервацияда сақлаш қоидаси ўзининг ижобий натижасини бераётганини маълум қилган эди.

Россиядан қайтган меҳнат муҳожирларининг ПЦР анализини қайтадан текширгунича ушлаб туриш уларнинг яқинлари ўртасида инфекцияни ёйилишига йўл қўймаётганини маълум қилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ