Коронавирусни яна 78 одам юқтириб олди, кўпчилиги Россиядан келган меҳнат муҳожирлари

Қирғизистонда 18 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 78 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Беморларнинг 43 нафари – Россиянинг Соль-Илецк шаҳрдан қайтган меҳнат муҳожирларидир.

Уч нафари эса – Санкт-Петербургдан қайтган курсантлар.

Бундан ташқари Норин вилоятида 14, Ўш вилоятида олти, Ўш шаҳрида беш, Бишкек шаҳрида уч, Чуй вилоятида уч ва Жалолобод вилоятида бир киши қайд қилинди.

Сўнги бир сутка давомиди 23 нафар бемор соғайди.

 2020 йил 18 май ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1216 нафарни ташкил қилмоқда, 827 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 14 инсон COVID-19  инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.

Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб,  комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ