Ўш шаҳрида йўловчи ва ҳайдовчини уят сўзлар билан ҳақорат қилган милиция ҳодими вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бўлимининг матбуот котиби Замир Сидиқовга таяниб «Азаттиқ» сайти ёзмоқда.
Сидиқовнинг айтишича ҳодим жиноятни таҳлил қилиш гуруҳида фаолият олиб борган, унинг ёнида бўлган ҳодимларнинг ҳати ҳаракатига ҳам ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.
Шаҳар милицияси ишдан бўшатилган ҳодим ИИВни «шарманда қилди» деб, фуқароларга нисбатан қўпол муомаласи учун ишдан бўшатилганини ёзган:
«Фуқароларга нисбатан қўпол муомала қилиб, ички ишлар ҳодимларини номини ёмонотлиқ қилгани учун уни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармалигининг раҳбарияти 16-майда вазифасидан бўшатди».
Ишдан олинган милициянинг ёнида бўлган йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш бош бошқармалигининг ҳодимини ҳам вазифасидан озод қилиш бўйича раҳбариятга таклифлар берилган.
Ҳайдовчи ва йўловчи билан бир гуруҳ милиция ҳодимларининг ўртасидаги можаролар акс этган тасвирлар Интернетга 16-майда ёйилган. Тасвирда милиция ҳодими қўпол муомала қилиб, сўкиниб, уришга ҳаракат қилгани ҳам туширилган.