Қирғизистонликлар Туркияга даволаниш учун бориши мумкин

Дунёнинг 31 мамлакати фуқаролари, шу жумладан қирғизистонликлар учун Туркия Тиббиёт муасасаларида даволаш учун эшикларини очишини муълум қилди.  Бу ҳақда Anadolu агентлиги ҳукуматнинг қарори асосида ёзмоқда.

Туркияга киришга бўлган чекловлар 20 майдан олиб ташланиши кутилмоқда. Қирғизистон фуқароларидан бошқа, Озарбайжон, Россия, Украина, Грузия, Туркманистон, Қозоғистон, Германия, Буюк Британия, Ҳолландия, ва бошқа тизмадаги мамлакатларнинг фуқаролари даволаниш учун бу мамлакатга киришлари мумкин.

Аммо бу мамлакатга беморлар киришидан аввал тожливирусга қарши тест топширилади, тестнинг натижалари манфий бўлиши зарур.

Туркияда тожливирус тарқалганидан сўнг мамлакатга киришни 28-мартдан бутунлай таъқиқлаган эди.  Ҳозирда бу мамлакатда COVID-19 инфекцияси 148 минг кишида қайд қилиниб, 4 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ