Болалар боғчаси июндан бошлаб ишга тушиши мумкин

Қирғизистонда болалар боғчалари июнь ойидан бошлаб ишга тушиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 15-май куни бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев “Ата Мекен” фракциясининг мажлисида маълум қилган. 

«Агар тожливирус кейинчалик кескин турда кўпайиб кетмаса корхоналар режа бўйича ўз фаолиятини бошлайверади. Бола боғчалари ва таълим муасасалари  июннинг бошларида ишга киришади деб умид қилмоқдамиз».

Депутат Сайдулла Нишанов эса болалар боғчаси ўз ишини бошламаса карантиндан сўнг ишга чиққан ота-оналар қийналиб қолиши мумкинлигини айтди.

Бундан аввал Таълим бериш вазирлиги ҳам июнь ойидан бошлаб фарзандини боғчага олиб боришга зарурати бўлган ота-оналарнинг муаммоларини бартараф этишга ҳаракат қилишини маълум қилган.

Тожливирус пандемияси сабабли Қирғизистонда 16-мартдан бошлаб барча турдаги болалар боғчаси ёпилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ