Жалолободда кучи 3,5 баллга етган ер силкинди

Жалолобод вилоятининг ҳудудида ер силкинди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Сейсмология институтининг хабарига кўра, ер силкиниши бугун, 17-май куни, соат 12:57да Жалолобод вилоятининг ҳудудида қайд қилиниб, ўчоғида кучи 3,5 баллга етган.

Ер силкиниши Тўқтўғул туманининг Кетмон-Тепа, Уч-Терак овулларида 3 балл, Тўқтўғул шаҳрида 2,5 баллгача сезилган.

Ер силкинишидан жабрланганлар ёки талофатлар қайд қилинмади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ