Қирғизистонда Интернет ва ижтимоий тармоқлар назоратга олиниши таклифи берилди

Қирғизистон парламенти депутати Гульшат Асилбаева «Ахборотни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжат умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Парламент депутатининг таъкидлашича, «қонун лойиҳаси Қирғизистоннинг амалдаги қонунчилиги интернетда маълумот тарқатиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни тартибга солмаслиги туфайли ҳам долзарб аҳамият касб этади».

Унинг сўзларига қараганда, Интернет тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ салбий томонлар кенг манфаатларга: маҳфий маълумотларнинг сиёсатгача, жамоат тартибига ва давлат миллий хавфсизлигигача таъсир қилади.

Қонун лойиҳасига кўра, Интернет тармоғида ёлғон ва ишончли бўлмаган маълумотларни тарқатилишига йўл қўйилмайди, ҳамда маълумот жойлаштириладиган сайт ёки саҳифа эгаси қонунчилик таъминланишига амал қилишга мажбур.

Депутатнинг фикрича, ёлғон ёки ишончли бўлмаган маълумотлар аниқланганда ваколатли давлат идораси ёлғон ёки ишончли бўлмаган ахборотдан фойдаланишни судгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилади, агар огоҳлантиришлар эътиборсиз қолдириладиган бўлса суд идораларига мурожаат қилинади. Қонун лойиҳасида, провайдер суд идорасига фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотни беришга мажбурлиги қайд қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ