Қирғизистонда яна икки киши коронавирусдан вафот этди

Қирғизистонда сўнгги бир сутка ичида коронавирусга чалинган яна 2 бемор вафот этди. Бу ҳақда 15 май куни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев маълум қилди.

Унга кўра, Норин вилоят касалхонасида вафот этган аёлнинг ёши 84да бўлган. Республика юқумли касалликлар касалхонасида эса 55 ёшли эркак жон берган.

Айни пайтда бир сутка ичида коронавирусга чалинган 10 бемор соғайган. 29 кишида эса коронавирус аниқланган.

15 май ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 1 111 кишига етди. Улардан 14 нафари вафот этди, 745 бемор соғайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ