Ақилбек Жапаров электр энергиясини тежашга чақирди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров фуқароларни куз-қиш мавсумида электр энергиясидан тежаб фойдаланишга чақирди. У ўз мурожаатини 9-сентабр куни Фейcбукдаги саҳифасида эълон қилди. “Ҳақиқатан ҳам бу йил қишда электр қуввати тақчил бўлади. Чунки сув ўтган йилгидан кам. Сув камишда давом этмоқда. Худо хоҳласа, қатор ГЭСларимиз қуриб битказилиши билан электр энергияси муаммоси ҳал бўлади. 30 йил сабр қилдик, яна 3 йил…

Батафсил...

Садир Жапаров учта вазирлик раҳбарини алмаштирди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 7 сентябрь куни яна учта вазирликка янги раҳбарларни тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади (аввалроқ Таълим ва фан вазири ўзгаргани ҳақида хабар берилган эди). Уларнинг барчаси вақтинчалик мақомга эга бўлиб, Жогорку Кенеш (республика парламенти) томонидан номзодликлари тасдиқланганидан кейин вазир бўлишлари мумкин. Рақамли ривожланиш вазирлигига Нурия Кутнаева раҳбарлик қилади. Илгари у Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш давлат агентлиги директори лавозимида ишлаган. Рақамли ривожланиш…

Батафсил...

Kloop Media ўз мақоласини ўчириб ташлашни талаб қилган Маданият вазирлиги устидан шикоят қилди

Kloop Media жамоатчилик фонди (Kloop.kg сайти) юристлари 8 сентябрь куни Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги устидан шикоят аризаси ёзган. Аввалроқ вазирлик нашрдан “Сиёсатчи Равшан Жеенбеков 1-тергов ҳибсхонасида қийноққа тутилаётганини билдирди” сарлавҳали материалини икки кун ичида ўчириб ташлашни талаб қилган эди. Айни пайтда вазирлик онлайн нашр бу талабни бажаришдан бош тортган тақдирда «Kloop.kg сайти фаолиятини икки ойгача тўхтатиб қўйиш ҳақида”…

Батафсил...

Олмаотада «Озодлик медиафоруми» бўлиб ўтади

Олмаотада Озодлик радиоси хизматлари («Озод Европа Радиоси/Озодлик радиоси», Radio Free Europe/Radio Liberty, RFE/RL) Марказий Осиёда очилганининг 70 йиллиги муносабати билан медиафорум бўлиб ўтади. Озодлик радиоси медиафоруми бир кун давом этади, унда бир нечта панель муҳокамалари ва тақдимотлар ўтказилиши кутилмоқда. Тадбир давомида радионинг турли тиллардаги хизматлари вакиллари ва меҳмон маърузачилар минтақадаги матбуот эркинлиги ҳолатини муҳокама қиладилар. Шунингдек, Марказий Осиёда инсон эркинликлари…

Батафсил...

Қирғиз регулятори Kloop нашрини қийноқлар ҳақидаги материали деб блокламоқчи

Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Kloop.kg нашрига, агар ОАВ тергов изоляторидаги қийноқлар ҳақидаги материални олиб ташламаса, икки ойга сайтини блоклаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи хабар берди. Журналистларнинг хабар беришича, 7 сентябрь куни таҳририятга Қирғизистон Маданият вазирлигидан “Сиёсатчи Равшан Жээнбеков изоляторда қийноққа солинаётганини айтди” номли мақоласини икки иш куни ичида сайтдан олиб ташлаш тақдимнома берилган. Тақдимномада регулятор мазкур…

Батафсил...

Қирғизистонда президент маслаҳатчисидан 300 минг доллар товламоқчи бўлган собиқ амалдор қўлга олинди

Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш агентлигининг собиқ директори Дониёр Акматов товламачиликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Хабарда таъкидланишича, Акматов “қўлидаги гўёки компроматни ОАВда тарқатмаслик учун президент ёрдамчисидан 300 минг доллар талаб қилган”. Собиқ амалдор ЖК 208-моддаси («Товламачилик») билан қўзғатилган жиноят иши доирасида қўлга олинди. МХДҚ маълумотларига кўра, Акматов 6 сентябрь куни талаб…

Батафсил...

Қирғизистонда ниқоб ва паранжи кийишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Қирғизистон Жўғўрқу Кенеш депутати Шарапаткан Мажитова жамоат жойларида юзни тўлиқ қоплайдиган бош кийим кийишни тақиқлашни таклиф қилмоқда.  Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда жамоат жойларида юзни беркитувчи ёки шахсни таниб олишни қийинлаштирадиган кийим кийишни тақиқловчи қонун қабул қилинган. “Бизга ҳам бу қонун керак. Кўпчилик бурқа кийишни бошлади. Рўмол ўрашсин, лекин юзингни ёпма. Бу жуда хавфли”, деди у. Эслатиб ўтамиз, куни-кеча Ўзбекистон парламенти палатанинг…

Батафсил...

Алимқодир Бейшеналиев аввалги лавозимига қайтди

Алимқодир Бейшеналиев Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 7-сентабр куни президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати хабар берди. Тегишли фармон Садир Жапаров томонидан имзоланган. Шунингдек, Алимқодир Бейшеналиев номзоди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлиги учун Жўғўрқу Кенешга тасдиқлаш учун киритилаётгани хабар қилинди.

Батафсил...

Қанибек Иманалиев Қирғизистон Таълим вазири лавозимидан озод этилди

Қанибек Иманалиев Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазири лавозимидан озод этилди. Тегишли фармонни президент Садир Жапаров имзолади. Аниқлик киритилишича, Қанибек Иманалиев “топширилган хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги учун” деган ибора билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. У бу лавозимга роппа-роса олти ой аввал — 2023-йилнинг 6-мартида тайинланган эди. Президент фармони билан Уланбек Усековга вазир вазифаси вақтинча юклатилди. У халқ таълими…

Батафсил...

2023 йил ёзи кузатишлар тарихидаги энг жазирама ёз бўлди

Жорий йилнинг ёзи об-ҳавони кузатиш тарихидаги энг жазирама мавсум бўлди. Бу ҳақда БМТнинг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти ва Европа иқлим ўзгаришини ўрганиш бўйича Copernicus хизмати қўшма ҳисоботида маълум қилинди. Ҳисоботда таъкидланишича, август ойида Антрактикада муз қатламининг сатҳи ўртача йиллик кўрсаткичдан 12 фоизга оз бўлди. Бу об-ҳавони сунъий йўлдош орқали кузатиш ишлари бошланган 1970 йилдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Экологлар…

Батафсил...

Истанбулда жиноий гуруҳлар ўртасидаги отишмада бир ўзбек ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги шаҳарда жиноий гуруҳлар ўртасида содир этилган отишмада бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида 7 сентябрга ўтар кечаси маълум қилди. Консуллик хабарида айтилишича, бу воқеа 2 сентябрь куни юз берган. Отишмада ҳалок бўлган ўзбекистонлик Истанбулга Самарқанддан ишлаш учун келган меҳнат мигранти бўлган. 46 ёшли мигрант Н.З., отишма пайтида оғир яраланган ва шифохонага олиб кетилган. Кўрсатилган тез тиббий…

Батафсил...

ТикТок Қирғизистон расмийлари билан илованинг тақиқланмаслиги ҳақида музокара ўтказмоқда

ТикТок ижтимоий тармоғининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги ҳукумат ва корпоратив алоқалар бўйича директори Сергей Соколов Қирғизистон расмийлари билан музокаралар ўтказиш учун Бишкекка келган. Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг вакили Бектур Ибрагимовнинг Озодлик радиосига маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий тармоқ вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. “Биз ёш бўйича чекловларни жорий этиш ва платформа қоидаларини Қирғизистон қонунчилиги билан…

Батафсил...

Қирғизистондаги етакчи Клооп сайтини ёпиш бўйича суд 26 сентябрга белгиланди

Бишкек прокуратурасининг Клооп Медиани тугатиш ҳақидаги даъвоси бўйича суд мажлиси 26 сентябрга белгиланган. Бу ҳақда шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди. Бишкек прокуратураси «Клооп Медиа» жамоат фондини (Kloop.kg сайтини) тугатиш бўйича судга даъво киритгани 28 август куни маълум бўлди. Даъвода, хусусан, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўтказган текширув сайтда “эълон қилинган материаллар амалдаги ҳукумат сиёсатини кескин танқид қилишга қаратилгани” ва “аксарияти…

Батафсил...

АҚШ қирғизистонликларга виза олишни осонлаштириши мумкин

Бу ҳақида Жўқорғу Кенеш спикери Нурланбек Шакиев 7 сентябрь куни бўлиб ўтган парламент йиғилишида айтиб ўтган. “АҚШ элчихонаси ва ҳуқумати билан музокаралар олиб борилмоқда ва яқин ойларда бу борада ижобий қарор қабул қилинади. Фуқароларимизга виза бериш тартибини осонлаштиришади, виза муддатини ҳам 5-10 йилгача узайтиришади. Худо хоҳласа, тез орада масала ҳал бўлади”, — деган спикер. Аввалроқ депутат Суюнбек Омурзоқовнинг АҚШ университетларига…

Батафсил...

Қирғиз парламентининг спикери шариф сифатида она исмига рухсат берган Конституциявий суд истеъфосини талаб қилди

Жўғорғу Кенеш спикери Нурланбек Шакиев болага она исмини шариф сифатида бериш мумкинлиги ҳақидаги Конституциявий суд қарори жамиятда “катта шов-шув” чиқарганини ва қирғизлар учун “катта зарба” бўлганини айтди. “Мамлакатимизда бундай қарор қабул қилиниши мумкин эмас эди. Фикримча, бу қарорни қабул қилган Конституциявий суд раиси ва судьялари зудлик билан истеъфога чиқиши лозим. Бу уят, миллатга хиёнат. Энди бу қарорни тузатиш учун мана…

Батафсил...

Туркиядаги сел тошқини оқибатлари: Икки вилоятда қурбонлар сони беш нафарга етди

Туркиянинг Истанбул шаҳри ва Қирқларэли вилоятида 5 сентябрь оқшомида дафъатан бошланган кучли жала сел тошқинига сабаб бўлди. Маҳаллий нашрларнинг хабар беришларича, Истанбулнинг Башакшеҳир, Кучукчекмеже ва Арнавуткўй туманларида кўчалар тез фурсатда дарёга айланди, тошқин кўчалардаги автомобилларни оқизиб кетди, метро станциялари, биноларнинг ертўла қисмлари ва биринчи қаватлари сувга тўлди. Истанбул волийлиги тарқатган маълумотга кўра, тошқин туфайли Арнавуткўй ва Башакшеҳирда 2 киши нобуд бўлган…

Батафсил...

Бишкекда ушланган россиялик фаолнинг ҳибс муддати узайтирилди

Бишкекнинг Первомайск туман суди россиялик фаол Алена Крилованинг экстрадицион ҳибс муддатини чўзди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди. Россиянинг “Инсон ҳуқуқлари учун” ҳаракатининг собиқ матбуот котиби, фаол Алена Крилова Бишкекдаги изоляторда сақланмоқда. Россияда экстремистик ташкилот деб тан олинган “Сўл қаршилик” ҳаракати аъзоси Алена Крилова 4 июнь куни Бишкекда қўлга олинган эди. Унинг ҳибс муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилди ва…

Батафсил...

Қирғизистон ем-хашак ва гуруч экспортини қайтадан тақиқламоқда

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ем-хашак ва гуручни ҳорижга сотишни тақиқлади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, мораторий олти ойга киритилди. Энди гуруч, арпа, жўхори ва ем-хашак (пичан, сомон, омухта ем, кепак ва дон еми) каби маҳсулотларни ҳорижга сотиш тақиқланади. Бунда емларнинг реэкспорти, транзити ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўрсатиладиган гуманитар ёрдам сифатида четга чиқарилиши чекланмаган. Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Қирғизистон…

Батафсил...

Европа Иттифоқидан Қирғизистонда «Клооп»ни ёпиш ҳаракатларига муносабат сўралмоқда

Қатор нуфузли халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қирғизистондаги Kloop.kg мустақил нашрини тугатишга ҳаракатлар юзасидан баёнот берди. Баёнотда қирғиз расмийларидан даъвони қайтариб олиш ва ОАВ таъқибини бас қилиш сўралмоқда. “Шунингдек, биз Европа Иттифоқи ва Қирғизистоннинг бошқа халқаро ҳамкорларидан ушбу мурожаатни қўллаб-қувватлашни ҳамда сўз эркинлиги каби муҳим ҳақ-ҳуқуқлар борасидаги халқаро мажбуриятларга беписандлик Қирғизистон билан ҳамкорликда муайян оқибатларни келтириб чиқишини билдиришни сўраймиз”, — дейилади…

Батафсил...

Халқ ҳофизи Шерали Жўраев вафот этди

Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев 4 сентябрь куни 76 ёшида оламдан ўтди. Ҳофизнинг вафотига оид маълумотни Озодликка Ўзбекистон Маданият вазирлигидаги манба тасдиқлади. Аввалроқ Шерали Жўраевнинг хаста экани айтилган эди. Озодлик манбасининг билдиришича, яқинлари уни душанба куни шифохонадан олиб келишган. Айни пайтда ҳофизнинг жаноза муддати эълон қилиниши кутилмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти унвонига эга Шерали Жўраев 1947 йили Андижон вилоятининг…

Батафсил...
1 … 4 5 6 7