Истанбулда жиноий гуруҳлар ўртасидаги отишмада бир ўзбек ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги шаҳарда жиноий гуруҳлар ўртасида содир этилган отишмада бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида 7 сентябрга ўтар кечаси маълум қилди.

Консуллик хабарида айтилишича, бу воқеа 2 сентябрь куни юз берган. Отишмада ҳалок бўлган ўзбекистонлик Истанбулга Самарқанддан ишлаш учун келган меҳнат мигранти бўлган. 46 ёшли мигрант Н.З., отишма пайтида оғир яраланган ва шифохонага олиб кетилган.

Кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан Н.З., касалхонада вафот этган. Маҳаллий полиция отишмани уюштирган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ўзбек мигрантининг жасадини самолёт билан Самарқанддаги яқинларига етказиб берган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ