Ўш шаҳрида фуқароларнинг шикоятларидан сўнг ишхоналарда текширув юргизилди ва санитария-эпидемиология меъёрларини сақламаган 14та муассаса ёпилди. Бу ҳақда 18 сентябрда шаҳар мэриясидан билдиришди. Маълумотга кўра, ўтказилган текширувда бешта гўзаллик ва косметология салони, бешта тиббиёт даволаш хонаси ҳамда тўртта тиш даволовчи марказ ёпилди. Қонун бузган муассасаларга жойнинг ўзида тегишли актлар тузилиб, огоҳлантириш берилди. Мэриядан мазкур текширув рейдлари бу йил сентябрь ойининг охиригача…
Батафсил...Kun: 18.09.2023
Иқтисодиёт вазирлиги: 2023 йили Қирғизистонда ўртача иш ҳақи 32 мингни ташкил қилди
Бу йил республикада ўртача иш ҳақининг миқдори 2022 йилникига нисбатан 27,2 фоизга кўтарилиб, ўрта ҳисобда 32 минг сомни ташкил қилди. Бу ҳақда «Клооп»га 18 сентябрда Иқтисодиёт вазирлигидан билдиришди. Вазирликдан 2023 йилнинг январь-июль ойларида иқтисодий фаолиятнинг барча турларидаги ишхоналарда ва ташкилотларда иш ҳақи ўтган йилга нисбатан ўсгани кузатилганини маълум қилишди. Маош давлат бошқаруви ва мудофаа, мажбурий ижтимоий суғурта соҳасида 72,8%га, маъмурий…
Батафсил...Полвон Тайирбек Жумашбек ўғли Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Қирғиз полвони Тайирбек Жумашбек ўғли Сербияда бўлаётган кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда 17 сентябрда Қирғизистоннинг кураш бўйича федерацияси билдирди. Эркин кураш бўйича полвон 61 килограмм оғирликда куч синашиб, дастлабки учрашувда озарбайжонлик спортчини, кейин туркиялик спортчини мағлуб қилди. Ярим финалда АҚШлик рақибига мағлуб бўлиб, бронза медаль учун бўлган беллашувда япониялик спортчини ортда қолдирди. Жумашбек ўғлининг медали…
Батафсил...Президент Садир Жапаров АҚШга борди
Президент Садир Жапаров Нью-Йоркка етиб борди. Бир неча кун давом этадиган ташриф доирасида у БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этади. Ташриф дастурига мувофиқ, 19 сентябрь куни Қирғизистон раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ялпи сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини…
Батафсил...АҚШ президенти Байден 19 сентябрда Марказий Осиё президентлари билан саммит ўтказади
АҚШ президенти Жо Байден 19 сентябрь куни Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари президентлари билан С5+1 форматида учрашади. Байденнинг маслаҳатчиси Жейк Салливан АҚШ президенти Марказий Осиё лидерлари билан тарихда илк маротаба мазкур форматда саммит ўтказаётганини айтди. Салливанга кўра, саммитда минтақавий хавфсизлик, савдо ва иқтисодий алоқалар, иқлим ўзгариши муаммолари, давлат бошқаруви масалалари ва қонун устиворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар муҳокама этилади. “Амалда С5+1 формати…
Батафсил...Қирғизистонда сиёсий қатағон қурбонларини ёппасига оқлашмоқчи
Жўқорғи Кенеш депутатлари “Сиёсий ва диний эътиқоди учун, ижтимоий, миллий ва бошқа сабабларга кўра қатағонга учраган ва реабилитация қилинган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Миллий Қирғизистон Республикаси архив фонди тўғрисида”ги қонунларга ўгартиришларни муҳокама қилди. Депутатлар амалдаги қонунга янги модда қўшишни таклиф қилмоқдалар. Унга кўра, Қирғизистонда 1961 йилгача амалда бўлган 1922 ва 1926 йиллардаги Жиноят Кодексининг айрим моддалари бўйича судланганлар…
Батафсил...Тошкентда соқол ва ҳижоб рейдлари ўтмоқда
Ўзбекистонда рўмол ва соқолга қарши кампания яна кучайган. Озодликка 13 сентябрь куни жўнатилган видеотасвирларда Андижон шаҳридаги банк коллежи олдида рўмолни ҳижоб сифатида ëпиниб олган талабалардан уни орқадан ўраш талаб қилинаётганини кўриш мумкин. Талабга бўйсунмаганлар коллеж остонасидан ортга қайтариляпти. “Андижон шаҳридаги банк коллежидан мурожаат қиляпмиз. Рўмол ўраган талаба қизлардан рўмолини орқа тарафдан ўраш талаб қилиняпти. Бу талаб қонунийми?”, деб ёзди видеони…
Батафсил...