Эндиликда Конституциявий суд қарорлари ўз қатъийлигини йўқотиб, сиёсатга қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин. Конституциявий судга ўз қарорларини қайта кўриб чиқишга имкон берувчи қонун лойиҳасини Жўқорғу Кенеш депутатлари 28 сентябрь куни биратўласи иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Қонун лойиҳасида Конституциявий судга ўз қарорларини бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқишга рухсат бериш таклиф этилади. Қонуннинг амалдаги таҳририга кўра, Конституциявий суд қарорлари…
Батафсил...Kun: 28.09.2023
«Кампиробод иши» бўйича айбланувчиларнинг адвокатлари халқаро ташкилотларга шикоят қилмоқда
Изоляторда сақланаётган тўрт нафар сиёсатчи – Равшан Жеенбеков, Азимбек Бекназаров, Жениш Молдокматов ва Кубаничбек Қодировнинг адвокатлари қийноқлар юзасидан халқаро ташкилотларга мурожаат йўллашди. Адвокат Эркин Саданбеков томонидан чоп этилган мактуб БМТ Қийноқларга қарши қўмитаси, Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Amnesty International ҳамда Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига юборилган. Мактубда сиёсатчилар сақланаётган тергов изоляторидаги шароитлардан шикоят қилинган. Жазони ижро этиш…
Батафсил...Садир Жапаров амалий ташриф билан Германияга боради
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 28−30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлинда бўлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Ташриф дастурига мувофиқ, Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган. Бундан ташқари, Садир Жапаровнинг Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок…
Батафсил...Тошкентдаги портлаш оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди
Тошкентнинг Сергели туманидаги «Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхонада юз берган портлаш оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди ва 163 киши жароҳатланди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, улардан 24 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиали, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси, 1-сонли Республика ва 1-сонли шаҳар клиник шифохоналари ҳамда 1-сонли шаҳар туғуруқхонасига ётқизилди. Қолган 138 нафар жабрланувчининг…
Батафсил...