Ўшда пиёдалар учун қурилган кўприкдаги ёриқлар бўйича қурувчилар нима дейди?  

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳрида пиёдалар учун қурилган кўприкдаги ёриқнинг видеоси тарқалмоқда. Видео муаллифи одамларни мазкур жойдан ўтишда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Ўш мэриясининг капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Шумқарбек Пайзиев, яқинда қурилган кўприкдаги ёриқ ҳақида маълумот бериб, фуқароларни ваҳима қилмасликка чақирган. “Бу деформация чоки (шов) деб аталади. У кўприкнинг тўртта жойида бўлади. Лойиҳага кўра, бу норма. Бетоннинг ҳаммаси тенг қўйилса, зилзила бўлганида…

Батафсил...

Бир неча интернет провайдер «Клооп» сайтини блоклади

Бир неча интернет провайдер «фейклар» бўйича қарорга кўра Маданият вазирлигининг талабини бажариб, фойдаланувчилари учун «Клооп» сайтини блоклади. Улар қаторида «О!» уяли оператори ва Homeline провайдери ҳам бор.   Агар сизда «Клооп» сайти очилмаса, бизни ўқиб ва кўриб туришнинг кўплаб усули бор (уларга обуна бўлинг): Қирғиз тилида: Сайтнинг ойна версияси Facebook Instagram YouTube TikTok Телеграм-канал Рус тилида: Сайтнинг ойна версияси Facebook Instagram…

Батафсил...

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони камида 2800 кишига етди

Марокашда сўнгги юз йил ичида юз берган энг кучли зилзила оқибатида 2862 киши ўлди ва 2562 киши жароҳатланди, деб хабар берди 12 сентябрь куни Reuters агентлиги. БМТ Болалар жамғармасининг билдиришича, зилзила оқибатида юз мингга яқин бола жабрланди. Жамғарма ҳалок бўлган болалар сони тўғрисида аниқ маълумот йўқлигини маълум қилди. Reuters агентлигининг ёзишича, 8 сентябрь куни Юқори Атлас тоғ тизмаси ҳудудида юз…

Батафсил...

Қирғизистонда номаълум «посбонлар» педофилликда гумонланганларни овламоқда

Қирғиз ижтимоий тармоқларида қандайдир ёпиқ Телеграм-гуруҳ аъзолари “педофилларни жазолаётгани”ни акс этган видеолар тарқалмоқда. Номаълум «посбонларнинг» бу ғайриқонуний қилмишлари қирғиз жамоатчилигини жунбуша келтирди. Май ойи охирида очилган Телеграм канал аъзолари ўз ўлжаларини турли ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизлар номидан очган сохта эккаунтлар орқали танламоқда. Улар шу сохта профилдан эркаклар билан ёзишиб, учрашувга таклиф қилмоқда. Сўнгра, бир гуруҳ 16-19 ёшли спортчи йигитлар…

Батафсил...

Владимир Путин ва Ким Чен Ин «Шарқий» космодромида музокара ўтказди

На космодроме Восточный в Амурской области начались переговоры президента России Владимира Путина и лидера КНДР Ким Чен Ына. Встреча проходит в зале инженерного корпуса технического комплекса космического ракетного комплекса «Союз-2». Учрашув «Союз-2» космик ракета мажмуасининг муҳандислик биносида бўлиб ўтди. Шимолий Корея, жумладан, ракета технологияларини ишлаб чиққани учун халқаро санкцияларга учраган. Бу санкцияларнинг аксарияти БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан, ҳусусан Россиянинг овози…

Батафсил...

Махсус лойиҳа: “Ўзбекистонга нега келин бўлдим, деб йиғлардим” – Қирғизистон ва 30 йилда эриган муз

Йиллар давомида совуқ бўлиб келган ўзбек-қирғиз алоқалари шиддат билан яхшиланди, давлатлар бир-бирига энг ишончли қўшни даражасида қарай бошлади. Бунинг сабаби нимада эди?   Узоқ йиллар Марказий Осиёдаги «демократия оролчаси» деб аталган Қирғизистон ҳудудан кичик бўлсада, унинг аҳамияти қўшнилари, айниқса, Ўзбекистон учун улкан кўрилади. Аммо Шавкат Мирзиёев қудратга келганга қадар азалдан қиз олиб, қиз бериб келган бу икки халқ совуқ сиёсий…

Батафсил...

Журналистлар Марказий Осиёдаги энг коррупциялашган икки оила қуда бўлганини аниқлади

Kloop.kg, «Власть», Temirov LIVE. Коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича суриштирув маркази (OCCRP) эълон қилган янги суриштурувда Қирғизистон Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов Марказий Осиёда коррупциявий йўллар билан ўз савдо империясини қурган уйғур тадбиркори Ҳабибулла Абдуқодирга қуда бўлгани ҳақида маълум қилинди. Суриштирув муаллифларига кўра, 2021 йилда Матраимовнинг ўғли Абдуқодирнинг қизига уйланган. Суриштирувда бу тўйда олинган фотосуратлар илова сифатида келтирилган. «Матраимов,…

Батафсил...

Қирғизистон Олий суди журналист Болот Темиров мамлакатдан ҳайдалишини қонуний деб топди

Журналист адвокатлари Темировни тўлиқ оқлашни ва уни Қирғизистондан депортация қилиш қарорини бекор қилишни сўраган эди. Болот Темировнинг адвокатлари Олий судга биринчи инстанция ҳукмлари устидан берган кассация шикояти рад этилди. Энди Болот Темиров қирғиз судлари устидан БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига шикоят киритмоқчи. Болот Темиров мансабдорлар коррупцияси ҳақида қатор журналистик суриштирувлар чиқарган Youtube платформасидаги Temirov LIVE каналининг асосчиси ҳисобланади. Темировга нисбатан таъқиб…

Батафсил...

Муфтий Ўзбекистонда юзини беркитиб кийганларни танқид қилди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров аёлларнинг бурқада юриши бўйича фикр билдирди. Унинг айтишича, Ислом динида маълум бир форма қабул қилинмаган. Маъруза видеоси идора матбуот хизмати томонидан эълон қилинди. «Кийим кийишда ҳам ҳаддимиздан ошяпмиз. Қанақадир кўриниш ёки кийим билан тақводор бўлинмайди. Бизнинг мазҳабимиз аёлларнинг юзини беркитишга буюрмаган. Динимизда кийимни ҳаддидан оширмаслик, чиройли қилиб юриш тавсия қилинган», деди муфтий.…

Батафсил...

Россия масжидларида муҳожирларни овлаш давом этмоқда

Россиянинг қатор шаҳарларидаги масжидларда жума намозидан сўнг полициячилар йўллакларрда туриб намозхонларнинг ҳужжатларини текширмоқда. Улар Россия фуқаролигини олиб ҳамон ҳарбий рўйхатга турмаган эркакларни қидиришмоқда. Милиция бундай эркакларга жойида чақирув қоғозини топширяпти ёки биратўла ҳарбий чақирув пунктига олиб кетмоқда. Озоди радиосига муштарийларидан бири юборган видеоларда бир неча муҳожир полициячилардан қочаётганини кўриш мумкин. Россияда бир неча ойдирки, муҳожирларга қарши рейдлар давом этмоқда. Бироқ…

Батафсил...