“Мозийга қайтиб” – миграцияда ёзилган китоб

Одилжон Дадажонов “Мозийга қайтиб” номли икки жилдли китоб муаллифи. Бу китобни у Россияда меҳнат муҳожири бўлиб юрганда ёза бошлаган. Китобда 300 нафардан ортиқ Ўш ва Фарғона водийсида яшаган ўз даврининг таниқли инсонлари ҳақида ҳикоя қилинади. https://www.ozodlik.org/a/32577938.html  

Батафсил...

Ғарб уруш бошланганидан бери Украинага юз миллиард долларлик ҳарбий ёрдам берган

Украина 2022 йил февралининг охиридан то шу кунгача Ғарб давлатларидан юз миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам олди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резников истеъфодан аввал «Укринформ» агентлигига берган интервьюсида маълум қилган. Вазир гап ҳарбий техника, қурол-яроғ ва ўқ-дори ҳақида кетаётганини айтган. Унга кўра, кўрсатилган умумий ҳарбий кўмакнинг 60 миллиард доллари АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Ғарб сиёсатчилари Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттириш…

Батафсил...

Қирғизистонда «Жунхай» бозоридаги савдогарлар намойишга чиқди

Бишкек чеккасида жойлашган «Жунхай» бозоридаги савдогарлар 4 сентябрь куни савдо-сотиқни тўхтатганини маълум қилди. Улар омборларини очишни талаб қилиб намойиш уюштирди. Намойишчилардан бири Аиза Рисбекованинг маълум қилишича, солиқчилар бир ҳафта аввал ўнлаб омборларни муҳрлаб кетган. “Омбордаги молнинг умумий қийматидан 10 фоиз солиқ тўлашимиз керак экан. Лекин биз учун бу катта харажат. 30 йилдан бери қора бозордан мол олиб келамиз. Қолаверса, биздан…

Батафсил...

Ўшдаги кўпкари ўйинларидаги тартибсизликнинг 65 нафар иштирокчиси жазоланди

Кўпкари бўйича Президент кубоги ўйинларидаги тартибсизликларда иштирок этган 65 нафар кишига турли жазо чоралари қўлланди. Ўш вилояти ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, 9 кишига нисбатан ҚР Жиноят кодексининг 280-моддаси («Безорилик») билан иш қўзғатилган. Қора-Сув туман суди 5 нафар шахсга икки ой ҳибс чорасини қўлллаган, тергов изоляторида сақланаётган тўрт нафар шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини 4 сентябрь куни танлайди. Қолган 56 нафар…

Батафсил...

Адвокат депутат Мадумаровга нисбатан суд қарорини бекор қилишни талаб қилади

“Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси Адахон Мадумаровни ҳибсга олишга асос бўлган туман судининг қарорини бекор қилиш учун Бишкек шаҳар судига апелляция шикояти берилади. Бу ҳақда Озодликка 3 сентябрь куни ҳуқуқшунос Гуляна Убалиева маълум қилди. “Бугунги кунда суд идораси ишламаяпти. Эртага апелляция шикояти берилади. Биз эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартиришни сўрамаймиз, эҳтиёт чорасини бутунлай бекор қилишни сўраймиз”, — деди адвокат. “Бутун Қирғизистон”…

Батафсил...

Россия Қирғизистонга тўққизта мактаб ва учта боғча қуриб беради

Россия Қирғизистоннинг турли вилоятларида тўққизта умумтаълим мактабини қуриш ниятида. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси президенти матбуот котиби Эрбол Султонбоев ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 1 сентябрь куни Қирғизистон-Россия қўшма биринчи учта мактаби қурилишининг бошланиши рамзи бўлган капсулани қўйиш маросими бўлиб ўтади. Кутилганидек, видеоалоқа форматидаги ушбу тадбирда Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров ва Россия президенти Владимир Путин иштирок этади. Шу…

Батафсил...